Янгиликларни бизнинг сайтда кузатиб боринг!!!

Бугунги кунда ижтимоий тармоқларда, хусусан Телеграм мессенджерида Халқ таълими вазирлиги номидан канал очиб, вазирлик томонидан берилаётган янгиликларни расмий манбаси кўрсатилмаган ҳолда ўз номидан эълон қилиб бораётган ҳолатлар кўплаб кузатилмоқда.

Ажабланарли томони ушбу каналлар ўзига "Расмий" статусини ҳам қўйиб олган.

Ана шундай каналлардан бирида бугун таълимга мутлақо даҳли бўлмаган беҳаё реклама эълон қилинди. Табиийки, бу эълон кўпчилик томонидан вазирликка тегишли деб нотўғри талқин қилинди.

Халқ таълими вазирлиги ушбу каналнинг Халқ таълими вазирлиги тизимига ҳеч қандай даҳли йўлигини, вазирликнинг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларида ҳеч қандай маҳсулотларга оид реклама эълонлари жойлаштирилмаслигини маълум қиламиз.

Халқ таълими вазирлигигиа тегишли расмий каналлар қуйидагилар:

1. Расмий сайт: www.uzedu.uz
2. Телеграм: @uzedu
3. “Online-Maktab” лойиҳаси расмий телеграм канали: @uzeduonlinemaktab
4. Youtube: http://bit.ly/2PYbkOx
5. Mover.uz: https://mover.uz/channel/uzedu
6. Facebook: https://www.facebook.com/uzedu
7. Instagram: https://www.instagram.com/uzedu.uz/

Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати 

НАШРЛАР

  • gazeta.jpg
  • gazeta1.jpg
  • gazeta2.jpg
  • gazeta3.jpg
  • gazeta4.jpg
  • gazeta5.jpg
  • gazeta6.jpg

СЎНГИ ЯНГИЛИКЛАР