Янгиликларни бизнинг сайтда кузатиб боринг!!!

Наманган вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси вилоят бўлими ҳамда вилоят Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси ҳамкорлигида Хоразмга отланган наманганлик ижодкорлар бугун туш пайт Ургенчга келиб, "Хоразм палас" меҳмонхонасига жойлашдилар.

42 журналист ва блогер иштирокидаги инфо-турнинг илк манзили Хива бўлди. Марказий Осиёдаги нодир мерос, Юнесконинг Жаҳон ёдгорликлари рўйхатига киритилган - "Ичон-қалъа" ёдгорлигига сайёҳат ҳайрату жўшқин таассуротлар билан кечди.

26 гектардан иборат, атрофи 250 метр қалъа билан ўралган, 4 та дарвозаси бўлган зиёратгоҳ асрлар оша ўзига ром этиб келмоқда.

Айниқса, бир вақтнинг ўзида 5 минг кишини сиғдирган, нақшинкор устунларга бой, минг йиллик тарихга эга масжид эътиборни тортди. Етти иқлимда кураги ерга тегмаган полвон, хассос шоир Паҳлавон Маҳмуд мақбарасида қуръон тиловат ўқилиб, буюк аждодларимиз руҳи шод этилди.

Республика Маънавият ва маърифат маркази, “Маърифат” тарғиботчилар жамияти, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ва бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда энг улуғ ва энг азиз байрам, Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 29 йиллиги олдидан “Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним!” деб номланган онлайн тарғибот лойиҳаси доирасида Фарғона, Андижон, Наманган вилоятлари учун махсус тадбир ташкил этилди. Онлайн лойиҳа доирасида бугун ушбу ҳудудларнинг аҳоли вакиллари, таниқли олимлар, ёзувчи ва шоирлар, маданият ва санъат намояндалари билан онлайн учрашуви ўтказилди.
Шунингдек, тарғибот лойиҳада “Маърифат” тарғиботчилар жамияти аъзоларидан Ўзбекистон халқ артистлари Эркин Комилов, Мирза Азизов, Муҳаммадали Абдиқундузов, Муножаат Йўлчиевалар иштирок этиб, мамлакатимиз ҳаётининг турли соҳаларида амалга оширилаётган кенг кўламли демократик ислоҳотлар юртдошларимизнинг турмушини яхшилаш, дунёқарашини юксалтириш, юртимизни ҳар томонлама обод қилиш, унинг иқтисодий қудратини кучайтириш, янги Ўзбекистоннинг дунё ҳамжамиятидаги нуфузи ва обрўсини оширишга хизмат қилаётганини, пандемия шароитида ҳам бу ўзгаришлар изчил давом эттирилаётганини таъкидлаб, фикрларини аниқ ҳаётий мисоллар ва илмий асосланган таҳлиллар воситасида асослаб ўтишди.
Онлайн учрашувда Наманган вилоятидан сўзга чиққан Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Х. Маткаримов, “Маърифат” тарғиботчилар жамияти аъзоси З. Мансуровлар бугунги кунда мамлакатимизда пандемия билан боғлиқ юзага келган мураккаб синовларни муносиб енгиб ўтишда мустақиллигимизнинг сафарбар этувчи ва бунёдкор қудрати илҳомбахш манба сифатида барчамизга куч-ғайрат, эртанги кунга беқиёс ишонч бахш этаётгани алоҳида эътироф этишди ҳамда вилоятимизда сўнги йилларда амалга оширилаётган маънавий-маърифий, илмий-ижодий ислоҳотлар ҳақида фикрлар билдириб ўтишди.
Шу билан бирга тадбирда Наманган вилояти Мақом ансамбли бадиий раҳбари, ҳушовоз ҳонанда О. Эргашев томонидан куйланган жонли ижродаги куй-қўшиқлари тадбирга байрамона шукуҳ бағишлади ҳамда барча иштирокчилар қатори пойтахт аҳлига ҳам манзур бўлди.

НАШРЛАР

  • gazeta.jpg
  • gazeta1.jpg
  • gazeta2.jpg
  • gazeta3.jpg
  • gazeta4.jpg
  • gazeta5.jpg
  • gazeta6.jpg

СЎНГИ ЯНГИЛИКЛАР