Янгиликларни бизнинг сайтда кузатиб боринг!!!

Ўзбекистонда 25 август куни 316 кишида коронавирус аниқланди. Биринчи марта 1 кунда 8 киши вафот этгани маълум қилинди

Ўзбекистонда 24 август соат 23:30 дан 25 август соат 23:00 га қадар коронавирус юқтириб олиш билан боғлиқ 316 та ҳолат қайд этилди. Бу 8 июлдан бери энг паст кўрсаткич ҳисобланади. Янги ҳолатлардан сўнг Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 39664 нафарга етди.

Янги касалланиш ҳолатлари

Янги касалланган 316 кишининг 206 нафари коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган:

  • Тошкент вилоятида — 114 нафар;
  • Тошкент шаҳрида — 61 нафар;
  • Самарқанд вилоятида — 12 нафар;
  • Бухоро вилоятида — 10 нафар;
  • Жиззах вилоятида — 4 нафар;
  • Қашқадарё вилоятида — 3 нафар;
  • Андижон вилоятида — 2 нафар.

Шунингдек, Ўртасарой карантин марказида хориждан келган 110 нафар фуқаро орасида COVID-19 аниқланган.

Кун давомида 7 та ҳудудда коронавирус юқтириб олиш ҳолати қайд этилди. 11 июлдан сўнг илк марта энг кўп касалланиш ҳолатлари (хориждан келгач карантинга олинганлар бу ҳисобга кирмаган) аниқланган ҳудудлар рўйхатида Тошкент шаҳри етакчилик қилмади.

Тошкент вилоятида 114 кишида COVID-19 аниқланди. Вилоятда 26 июлдан буён фақатгина бир марта — 23 август куни касалланиш ҳолатлари 100 тага етмади (61 та ҳолат). Август ойининг 25 куни ичида Тошкент вилоятида коронавирусга чалинганлар сони 3857 кишига кўпайди. Вилоятдаги жами касалланиш ҳолатлари 6641 нафарга етди. Бу Ўзбекистон бўйича касалланиш ҳолатларининг 16,7 фоизига тенгдир.

Тошкент шаҳрида 61 кишида коронавирус аниқланди. 11 июлдан сўнг биринчи марта Тошкент шаҳрида кунлик касалланиш ҳолатлари 100 тага етмади. Август ойида Тошкентда энг кўп касаллик аниқланган кунда (9 август) 509 кишида COVID-19 қайд этилганди. Август ойида пойтахтда (карантин зонасида аниқланган ҳолатларни ҳисобга олмаса) 9423 та янги ҳолат аниқланди. Пойтахтда аниқланган жами ҳолатлар 24155 тага етди. Ўзбекистон бўйича касалланганларнинг 60,9 фоизи ҳозирда Тошкент шаҳри ҳисобига тўғри келмоқда.

Самарқанд вилоятида 12 кишида коронавирус қайд этилди. Август ойининг ортда қолган 25 кунидан 19 тасида Самарқандда янги касалланиш ҳолатлари аниқланди. Бу кунларда 699 кишида COVID-19 қайд этилди. Вилоятда жами касалланганлар сони эса 1637 нафарга етди.

Бухоро вилоятида 10 кишида касаллик аниқланди. Вилоятда 16 августдан бери энди янги ҳолатлар рўйхатга олинди. Август ойида Бухорода коронавирусга чалиниш ҳолатлари 196 тага кўпайди, бу вилоятдаги жами касалланиш ҳолатларининг 19 фоизига тенгдир. Бухорода коронавирус юқтириб олганлар орасида вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Карим Камолов ҳам бор эди, у 22 август куни Тошкент шаҳрида вафот этди.

Жиззах вилоятида 4 кишида коронавирус қайд этилди. Вилоятда бунгача август ойида фақат 3 марта янги ҳолатлар рўйхатга олинганди — 10 август куни 7 кишида, 20 август куни 3 кишида ва 22 август куни 1 кишида коронавирус аниқланганди. Жиззах коронавирус энг кам қайд этилган ҳудуд ҳисобланади. Ҳозирда вилоятдаги жами аниқланган ҳолатлар сони 155 тага етди. Бу энг кам касаллик қайд этилиши бўйича иккинчи ўриндаги Фарғона вилоятидаги беморлар сонидан ҳам 2 баравар кам одамда COVID-19 аниқланганини билдиради.

Қашқадарё вилоятида 3 кишида коронавирус аниқланди. Охирги 7 кун ичида вилоятда узлуксиз равишда вилоятда янги ҳолатлар рўйхатга олинди, аммо бу кунларда кунлик касалланиш ҳолатлари бирон марта ҳам 8 тадан ошмади. Август ойида Қашқадарёда 219 кишида коронавирус қайд этилди, бу вилоятдаги жами касалланиш ҳолатларининг 24 фоизига тенгдир.

Андижон вилоятида 2 кишида COVID-19 қайд этилди. Вилоятда охирги 40 кун ичида (17 июлдан бери) фақат 3 марта — 25 июль8 август ва 15 август кунлари янги касалланиш ҳолатлари аниқланмаган. Андижон вилоятида коронавирусга чалинганларнинг умумий сони 1174 нафарга етди, бу бутун Ўзбекистон бўйича аниқланган беморларнинг қарийб 3 фоизига тенг деганидир.

 

Манба: Daryo.uz

НАШРЛАР

  • gazeta.jpg
  • gazeta1.jpg
  • gazeta2.jpg
  • gazeta3.jpg
  • gazeta4.jpg
  • gazeta5.jpg
  • gazeta6.jpg

СЎНГИ ЯНГИЛИКЛАР