Янгиликларни бизнинг сайтда кузатиб боринг!!!

Қ О В У Н П А Ш Ш А С И

Вилоятимизда қишлоқ хўжалиги экинлари етиштиришда полиз маҳсулотларини кўпайтиришга  ҳам эътибор кучайтирилган. Кейинги пайтларда республикамизнинг жанубий вилоятларида  полиз маҳсулотлари  учун хавфли  ҳисобланган “Қовун пашшаси” зараркунандаси полиз экин майдонларида етиштирилаётган маҳсулотларни  зарарлаш  кузатилмоқда. Вилоятимизда қишлоқ хўжалиги экинлари етиштиришда полиз маҳсулотларини кўпайтиришга  ҳам эътибор кучайтирилган.

Жумладан, вилоятимизнинг Поп, Чуст ва  Мингбулоқ туманиларида ҳам полиз маҳсулотлари етиштириш йўлга қўйилган бўлиб, полиз майдонларида  қовун пашшаси билан зарарлаш  ҳолатлари кузатилиши мумкин.

Бу зараркунанда қовун, тарвуз, ошқовоқ ва бошқа полиз экинларини зарарлайди

Пашшанинг ранги сариқ рангда, личинкаси оқ сут рангда бўлиб, узунлиги 1 см, ғумбаги эса  7-8 мм ни ташкил этади.

Урғочиси тухумини янги шаклланган хамакларни юза қисмига  3 ҳафта давомида қўйиб, умри давомида 100 донагача тухум қўяди.

Қовун пашшасининг  бир авлодини ривожланиши 30 кун бўлиб, бизнинг шароитда 3 та авлод беради.

Унинг личинкалар ўсимлик қолдиқлари ва йиғиштириб олинган  қовун-тарвузлар ичида қишлайди, ғумбагининг бир қисми эса  диапауза (тиним даври) га ўтади.

Зараркунанда асосан полизчилик маҳсулотлари (қовун, тарвуз, ошқовоқ ва бошқалар) орқали бир жойдан иккинчи жойга тарқалади.   

Уларга қарши курашда асосан қовун пашшаси билан зарарланган майдонлардаги полиз маҳсулотлари  йиғиб  олиниб,  четроқ  жойда  махсус чуқур  кавлаб,  хлор  эритмаси  билан кўмиб  ташланади.

Шунингдек,  экин  майдонларида  полиз  уруғлари  экиш даврига қадар  экин майдонларни  икки  ярусли  плугларда шудгорлаш, дала қирғоқларини бегона ўтлардан тозалаш, қирғоқлардаги дарахтларни ИСО  эритмаси билан ювиш  зараркунандалар тарқалишини олдини олишда алоҳида ўрин тутади.

Бу зараркунанда билан зарарланишни олдини олишда яна бир омил, яъни, полиз экинларини хамаклаш даврида зараркунандага қарши ўсимликларни ҳимоя қилиш маркази мутахассисларининг   кўрсатмалари асосида кимёвий ишлов ўтказиш яхши самара беради.

Қовун пашшаси билан зарарланган маҳсулотларни четга чиқариш қатьий тақиқланади.

Юқоридаги агротехник қоидаларга тўлиқ амал қилинганда аҳолини полиз маҳсулотларига бўлган  эҳтиёжини  қондиришга ва  сифатли,  экологик тозақовун ва  тарвуз  маҳсулотлари етиштиришга  имкон яратилади

 

Э.Усмонов,

Наманган вилоят ўсимликлар

карантини Давлат инспекциси

 Наманган шаҳар  инспектори.                        

НАШРЛАР

  • gazeta.jpg
  • gazeta1.jpg
  • gazeta2.jpg
  • gazeta3.jpg
  • gazeta4.jpg
  • gazeta5.jpg
  • gazeta6.jpg

СЎНГИ ЯНГИЛИКЛАР