Янгиликларни бизнинг сайтда кузатиб боринг!!!

Мустақиллик байрами арафасида судлар томонидан инсонпарварлик тамойили қўлланилмоқда

Сўнги йилларда амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотлар натижасида жазо тизими либерраллаштирилди ва жиноятчиликнинг ўтган йилларга нисбатан ўсиш суръатлари кескин камайишига эришиб келинмоқда.Аввалдан адолатлилик, кечиримлилик, раҳм-шавқат ва инсонпарварлик халқимизга хос фазилат ҳисобланиб келган.

Мустақиллик байрами арасида ўтказиладиган бир қатор тадбирлар доирасида судлар томонидан ҳам ўзбек халқига хос бўлган кечиримлилик каби инсонпарварлик тамойиллари кенг қўлланилмоқда.

Хусусан, 2020 йил 21 август куни Жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳар суди томонидан Наманган шаҳар ИИО ФМБ бошлиғининг тақдимномалари асосида озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазоларни ўтаб келаётган, содир этган жиноятининг туб моҳиятини англаб етиб, тўлиқ тузалиш йўлига ўтган ва суд томонидан тайинланган жазодан ўзига тегишлича хулоса чиқариб олган 16 нафар маҳкумлар тайинланган жазонинг ўталмай қолган қисмидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 73-моддасига асосан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинди.

Мисол учун, Ю.Тургунов муқаддам бир неча маротаба, сўнги бор Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми билан судланиб, ҳаётининг қарийиб 10 йилини панжара ортида ўтказгани, қамоқда ўтган йиллари озодлик аталмиш неъматдан маҳрум бўлгани, энг ачинарлиси, бу йиллар ичида турмуш ўртоғи вафот этиб, уни сўнгги манзилга ҳам кузата олмагани, ҳозирга келиб, муқаддам содир этган жиноятларини тўлиқ тушуниб етгани, қаттиқ афсусда эканини баён қилар экан, суд томонидан унинг тайинланган жазо учун ўрнатилган тартиб-қоидаларга тўлиқ риоя қилгани, жазонинг Жиноят кодексида кўрсатилган тегишли муддатини виждонан ва меҳнатга ҳалол муносабатда бўлиб ўтагани, жазони ўташ даврида қайта жиноят содир этмагани, маъмурий ва интизомий жавобгарликка тортилмаганини инобатга олиниб, ўталмай қолган 5 ой ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинди.

Нодиржон Раимкулов

Жиноят ишлари бўйича
Наманган
шаҳар судининг судьяси

 

Элёржон Пирматов

Жиноят ишлари бўйича
Наманган шаҳар судининг судьяси

НАШРЛАР

  • gazeta.jpg
  • gazeta1.jpg
  • gazeta2.jpg
  • gazeta3.jpg
  • gazeta4.jpg
  • gazeta5.jpg
  • gazeta6.jpg

СЎНГИ ЯНГИЛИКЛАР