Янгиликларни бизнинг сайтда кузатиб боринг!!!

Чиройига маҳлиё бўлманг!

Кейинги пайтларда Республикамиз Президенти томонидан шаҳар ва қишлоқлар қурилишида ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича чиқарган фармонлари асосида барча вилоятлар ва шаҳарлар ҳудудларида янги замонавий турар жой ва маиший хизмат кўрсатиш бинолари қад ростламоқда.

Шу билан бир қаторда маьмурий, маиший бинолар атрофи ва йўл бўйларини ободонлаштириш мақсадида  турли хил манзарали  ва  маданий гуллар экилмоқда.

Жумладан, шаҳримзнинг хиёбонларига ва кўча бўйларига фуқаро ва тадбиркорлар томонидан карантин рўйхатига киритилган “Эуфорбия” гули- халқ тилида ҳошияли сутлама (Келингул)нинг заҳарли хусусиятларини билмасдан, унинг чиройли бўлганлиги сабабли гул сифатида экиш ҳоллари учрамоқда. Ҳошияли сутламани халқ орасида “Келингул”, ”Ихрож сутли ўт” ҳам деб юритилади. У бир йиллик ўсимлик бўлиб ватани Шимолий Америка. бўйи 80 см гача ўсади, барглари овал шаклда, оч-кўк рангда, гуллаш даврида баргининг чекка қисми қировга ўхшаб оқаради. Июнь-июль ойларидан бошлаб совуқ тушгунча гуллайди, фанда 1811 йилдан буён маьлум. Асосан уруғидан кўпайтирилади, меваси уч хонали кўсак шаклда. Уруғи хумсимон, сариқ рангда, 60 та уруғнинг ўртача оғирлиги 1 граммни ташкил этади.

“Молочай” у (сутлама-Enphorbia) нинг 2000 дан ортиқ тури мавжуд бўлиб, унинг ҳамма тури ҳам захарли ҳисобланмайди. Унинг икки тури, яъни аррасимон сутлама (Enphorbia dentate Minch) ва хошияли сутлама (Enphorbia marginata Pursh) - келингул Ўзбекистон Республикаси учун карантин аҳамиятга эга бўлган бегона ўтлар рўйхатига киритилган. Келингулни оқ рангли сутсимон шираси инсон саломатлиги учун зарарли ҳисобланади. Чунки унинг гуллари аллергик таъсир этиш кучига эга, шу билан бир қаторда унинг сутсимон шираси ўта захарли бўлиб, одам ички организмига тушадиган бўлса, оғиз қизиб, тил шишади, бош айланиб меъдада оғриқ ва дармонсизлик кучаяди ҳамда сутсимон модда терига тушса ҳар хил яралар пайдо бўлади. Тезда тиббий ёрдам кўрсатилмаса инсон нобуд бўлиши ҳам мумкин.

Бундан ташқари бу ўсимлик айниқса чорва моллари ем хашак тайёрлашда ва қишлоқ хўжалик экинлари ривожига ҳамда уларнинг хосилдорлигига катта зарар келтиради. Агар сутлама чорва озуқасига қўшилиб кетса чорва молларини ҳам захарлаши мумкин.

Шунинг учун вилоят ўсимликлар карантини давлат инспекциясининг жойлардаги мутахассислар томонидан ҳошияли сутлама экилган майдонларни аниқлаб, уларни зудлик билан йўқотиш чоралари кўрилмоқда ва бу гулни экишни олдини олиш ҳамда унинг зарари бўйича халқ ўртасида тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли вилоятмиз фуқаролари! Ушбу “Келингул” ўсимлигини инсон ва ҳайвонот дунёсига хавфли зарарини ҳисобга олиб, шаҳар ва туманлардаги хиёбонларда, йўл қирғоқларида, томорқа ва ҳовлиларда учратсангиз дарҳол вилоят ўсимликлар карантини хизматини бундан огоҳ этинг ва бу билан соғлик учун зарарли ҳисобланган “Келингул”ни йўқ қилишда, шунингдек вилоятимизнинг фитосанитар тозалигини таъминлашга ўз ҳиссангизни қўшган бўласиз.

 

Д.Соатов, Р.Муйдинов, А.Газибоев,

Наманган вилоят ўсимликлар

карантини Давлат инспекциси

ЙПҲ маскани инспекторлари.

НАШРЛАР

  • gazeta.jpg
  • gazeta1.jpg
  • gazeta2.jpg
  • gazeta3.jpg
  • gazeta4.jpg
  • gazeta5.jpg
  • gazeta6.jpg

СЎНГИ ЯНГИЛИКЛАР