Янгиликларни бизнинг сайтда кузатиб боринг!!!

Зарпечак - хавфли бегона ўт!

Зарпечак-0,8 мм гача диаметрли ипсимон, сариқ, ғиштрангли, баъзан сариқ-яшил поя. Попуксимон тўпгулларда 4-9 тадан тўпланган гуллари калта (1,5-2 мм) гулбандларда жойлашган. Гулдони яримшарсимон,  пардали, чеккалари бир-бирини тўсиб турувчи асоси кенглигидаги тўмтоқ тўғри бўлакларга эга кесмали. Гултожиси яшилсимон-оқ, қўнғироқ гулли. Гултожлар бўлаклари ўткир, ташқарига кескин эгилган. Сезиларли нотекис икки устунчали уруғчиси, улар ўртасидаги чуқурча тор. Уруғдон, сўнгра кўсакча – шарсимон, очганда бўлакларга бўлиниб кетади. Уруғлари сариқ-жигарранг, бўртма бурунчали, ташқи томондан думалоқланган, ички томондан – икки қиррали дўнглашган. Уруғлар асосида ёруғ, донадор кўринишдаги ажинли майдончада кўндаланг оқ чандиқча жойлашган. Унинг узунлиги 11-14 мм. Уруғлик материалида ҳам кўсаклар, ҳам уруғлар учрайди. Уруғлар ўлчами: узунлиги 0,9-2 мм; кенглиги 0,8-1,5 мм; қалинлиги 0,6-1,3 мм. Биологик ўзига хосликлари: июнь-август ойларида гуллайди. Иссиқликка мойил ўсимлик. Уруғлари, одатда, тупроқ яхши исиганда униб чиқади. Унинг поялари асосий қисми тупроқ юзасидан камида 10 см баландликда шикастланган ўсимликнинг ўрта ва юқори қисмларида жойлашади. Бир уруғдан ривожланган зарпоя тупроқда 5 йил ва ундан ортиқ муддат сақланадиган 20 мингдан ортиқ уруғлар беради.  Зарпечак ўсимтаси таянч пояга етгач ўз ўлжасига чирмашиб олади. Илдиз шу заҳотиёқ қуриб қолади, поя эса бурама чизиқ бўйича ўса бошлайди. Унда икки турдаги бурама мавжуд. Биринчи бурамада поя жадал баландлашади. Иккинчи бурамада, деярли горизонтал айланма бўйича ўсади, пояда кўплаб сўрғичлар ҳосил бўлади. Улар доира шаклига эга бўлиб, унинг марказида ўсимта ҳосил бўлади, улар, ўз ўрнида, ўлжа-ўсимлик танаси ичкарисига жойлашиб олади. Мазкур ўсимталар зарпечак илдизлари ўрнини босади. Улар орқали “текинхўр” (паразит) ҳам сув олади, ҳам минерал моддалар билан озиқланади. Зарпечаклар ўз боқувчиси билан бир вақтнинг ўзида гуллайди. Гуллари майда, калта бошоқ ёки попукка тўпланган. Чангланишдан бор-йўғи 2-3 ҳафта ўтгач, зарпечак уруғлари униб чиқади. Бир ўсимликда улар сони жуда кўп: 3 тадан 30 минг дона уруққа қадар. Улар шарсимон кўсакда униб чиқади, баъзилари ерга тўкилади ва шу заҳотиёқ ўсиб чиқади. Бошқалари ўзлари паразит бўлиб яшаётган маданий экинларнинг уруғлари билан бирга тарқалади. Учинчи тоифа уруғлар ҳайвонлар ёрдамида, уларнинг ошқозон ва ичакларидан ўтган ҳолда шикаст етказмай тарқалади. Мазкур турдаги зарпечакнинг зараркунандалиги кўпгина маданий экинларни, айниқса, итузумдошлар оиласига мансуб экинларни шикастлайди. Шунингдек, хашаки нўхат, беда, каноп, Ҳиндистон канопи, пахта, тамаки, қандлавлаги, сабзи экинларида ҳам учрайди. Маданий экинлардан ташқари, кўп миқдорли (200 турга яқин) ёввойи ўсимликларда ҳам паразит бўлиб яшаши мумкин.

 

М.Дадабоев,

Наманган вилоят ўсимликлар

карантини Давлат инспекциси

Наманган Т.И.Ф ЎКЧМ инспектори.

НАШРЛАР

  • gazeta.jpg
  • gazeta1.jpg
  • gazeta2.jpg
  • gazeta3.jpg
  • gazeta4.jpg
  • gazeta5.jpg
  • gazeta6.jpg

СЎНГИ ЯНГИЛИКЛАР