Янгиликларни бизнинг сайтда кузатиб боринг!!!

Калифорния қалқондори – ҳосил кушандаси!

Республикамиз аҳолисини мева сабзавотларга бўлган эҳтиёжини тўла қондириш мақсадида ҳукуматимиз раҳбарияти томонидан серҳосил, иқлим шароитимизга мос интенсив  боғ ва токзорлар барпо этиш бўйича қарорлар қабул қилинди.

Қарорлар ижросини таъминлаш бўйича республикамизга Греция, Сербия, Бельгия, Польша ва Украина каби  давлатлардан  пакана бўйли, серҳосил ва эртапишар мевали кўчатлар олиб келиниб, янги ташкил этилаётган интенсив боғларда белгиланган агротехника талаблари асосида парвариш қилинмоқда.

Четдан келтирилган мевали ва манзарали кўчатлар экилган ҳудудларда фитосанитар  тозаликни таьминлаш учун   ўсимликлар карантини бўйича шаҳар ва туманлар давлат инспекторлари томонидан мавжуд боғзорлар назоратга олинган.

Янги ташкил этилаётган боғлардаги кўчатларни хавфли ҳашоротлар ва касалликлардан ҳимоя қилиш асосий вазифалардан бири бўлиб, вилоятимиз боғбонларини бир неча турдаги боғ зараркунандалари  ташвишга солмоқда.

Ҳозирги кунда боғларга хавф солувчи зараркунандалар ичида карантинга киритилган-шарқ мевахўри, калифорния қалқондори ва комсток қуртларидир. Бу зараркунандалардан калифорния қалқондори кўчат ва меваларни зарарлаш характери билан ажралиб туради.

Калифорния қалқондори: Урғочиси 1.5-2 мм қора кулранг тусда юмолоқ қалқон шаклида бўлади, номи ҳам шундан келиб чиққан. 135-138 донагача сариқ лимон рангида тирик дайдичалар туғади. Бу дайдичалар дарахт ёш новдаларига ёпишиб олиб, хартумчасини дарахт пустлоғига санчгандан кейин 10-12 кун ичида усти қалқон билан қопланади. Қалқондорлар дарахтни танаси ва ёш новдаларига ёпишиб олиб ўсимлик шираси билан озиқланади. Натижада ўсимлик  ривождан орқада қолиб ҳосилдорлик кескин пасайиб кетади, дарахт пустлоқлари ёрилиб қаттиқ зарарланганда қуриб қолади.

Калифорния қалқондори  икки юз турдан ортиқ дарахтларни зарарлаб, асосан олма, нок, шафтоли, олхури, бодом, гилос, олча, урик, бехи каби мевали ва бошқа манзарали дарахт, буталарга катта  зарар келтиради.  Хозирги кунда   вилоятимизнинг  Мингбулоқ, Наманган, Норин, Уйчи ва Учқўрғон  туманларида  тарқалганлиги аниқланиб, туман инспекторларимиз уларни аниқлаш ва уларга қарши курашни ташкил этилиши устидан назорат ишларини олиб бормоқдалар.  Аҳоли томорқалари ва фермер хўжаликларини дала майдонларида ҳамда боғ, ток майдонларида  номаьлум ҳашоротлар билан зарарланиш ҳолатлари аниқланганда дарҳол вилоят ўсимликлар карантини давлат инспекциясини хабардор этишлари зарур.

Бу ҳашоротга қарши аҳоли томорқалари ва фермер хўжаликларини дала майдонларида ҳамда боғ, ток майдонларида  ўз вақтида агротехник ва кимёвий курашни ташкил қилинса, бу ҳашоротнинг бошқа холи ҳудудларга тарқалишини  олди олинган бўлади.

Қарши кураш:

  1. Кўчатларни жойлаштиришда зарарланмаган ҳудудлардаги кўчатхоналардан олишда бромметил фумиганти билан зарарсизлантириб сўнгра олиб келиб экиш.
  2. Зарарланган ҳудудлардан  кўчат ва қаламчаларни ташишни таъқиқлаш
  3. Баҳорги ва кузги мавсумда дарахтлар уйқудаги вақтда боғларни сўрувчи ҳашоротлар учун Ўзбекистонда рухсат этилган химикатлар билан ишлаш.
  4. Баҳорги ва кузги мавсумда боғларда агротехник тадбирларни тўла амалга ошириш.

 

Н. Ғайбуллаев, Д. Соатов.

Наманган вилоят ўсимликлар карантини Давлат инспекцияси ЎКЧМ аграном инспекторлари.

НАШРЛАР

  • gazeta.jpg
  • gazeta1.jpg
  • gazeta2.jpg
  • gazeta3.jpg
  • gazeta4.jpg
  • gazeta5.jpg
  • gazeta6.jpg

СЎНГИ ЯНГИЛИКЛАР