Янгиликларни бизнинг сайтда кузатиб боринг!!!

Карантин қонунлари ижроси

Ҳозирги кунда Республикамизда етиштирилган қишлоқ хўжалик маҳсулотларини истеъмолдан ортиқ қисмини экспортга йўналтириш асосий вазифалардан бири ҳисобланади.       

Шу жумладан вилоятимизда етиштирилаётган қишлоқ хўжалик маҳсулотларини истеъмолдан ортиқ қисмини экспорт қилишни тизимли тартибга солиш мақсадида вилоят ўсимликлар карантини давлат инспекцияси мутахассислари маҳсулотларни фитосанитар тозалигини таминлаш ҳамда сертификатлаш бўйича бир қатор ишларни амалга оширмоқдалар.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан қишлоқ хўжалик маҳсулотлари қайси ҳудудда етиштирилганлиги фитосанитар сертификатда кўрсатиб ўтилиши белгилаб қўйилган. Шунга асосан туманлардаги мутахассисларимиз томонидан  ўз ҳудудларида етиштирилган қишлоқ хўжалик маҳсулотларини карантин назоратидан ўтказиб, фитосанитар тоза маҳсулотларга ички ва экспорт сертификати расмийлаштириш йўлга қўйилган.

Шунингдек, вилоятимизнинг “Наманган” ЙПХ масканида ташкил этилган ички карантин назорат масканида инспекторларимиз вилоятдан чиқиб кетаётган ва вилоятга олиб кирилаётган қишлоқ хўжалик маҳсулотларни назоратдан ўтказиб фитосанитар сертификат расмийлаштириб бермоқдалар.

Яна бир муҳим жиҳат,  бозорлардан кўчатлар, картошка ёки сабзавот уруғлари харид қилаётган фуқаролар, фермер хўжалик раҳбарлари ва томорқа эгалари харид қилинган уруғликлар учун унинг  тозалигини тасдиқловчи тегишли лабаротория хулосасини ва кўчатлар ва бошқа озиқ овқат маҳсулотлар учун карантин фитосанитар сертификатларни талаб қилсалар мақсадга мувофиқ бўлади.      

Бу билан, қишлоқ хўжалигига катта иқтисодий зарар келтирадиган карантин организмларни тарқалишини олдини олишда  ва вилоятимизнинг фитосанитар тозалигини таъминлашда ўз ҳиссангизни қўшган бўласиз.

 

О. Абдусалоев, С. Рустамов.

Наманган вилоят ўсимликлар карантини Давлат инспекцияси ЎКЧМ аграном инспекторлари.

НАШРЛАР

  • gazeta.jpg
  • gazeta1.jpg
  • gazeta2.jpg
  • gazeta3.jpg
  • gazeta4.jpg
  • gazeta5.jpg
  • gazeta6.jpg

СЎНГИ ЯНГИЛИКЛАР