Янгиликларни бизнинг сайтда кузатиб боринг!!!

Мева-сабзавот маҳсулотларни зараркунандалардан сақланг!

Ҳозирги кунда дунё бўйича 300 дан ортиқ хавфли карантин организмлар рўйхатга олинган, вилоятимизда 9 турдаги хавфли карантин зараркунанда ва бегона ўтлар аниқланган.

      Ишбилармон ва тадбиркорлар томонидан вилоятимизга четдан турли хил қишлоқ хўжалик ва саноат маҳсулотларини олиб киришда  маҳсулотларнинг  карантин касаллик ва зараркунандалардан ҳоли эканлиги тасдиқловчи фитосанитар сертификати ва четдан маҳсулот олиб келиш учун республика ўсимликлар карантини давлат инспекцияси томонидан бериладиган Импорт Карантин Рухсатномаси (ИКР) бўлиши талаби қўйилган.

Шу билан бир қаторда  четдан олиб келтирилаётган маҳсулотлар билан бирга бизда мавжуд бўлмаган, ўсимликлар дунёси учун хавфли ҳисобланган, қишлоқ хўжалиги экинларига катта иқтисодий зарар келтирадиган  карантин организмларни кириб қолиш хавфи ҳам ортиб бормоқда.

Юқоридагиларни эьтиборга олиб, ҳурматли юртбошимиз томонларидан 2018 йил 9 июлдаги “Ўсимликлар карантини тўғрисида”ги  Қонунинг янги таҳрири қабул қилинган.

      Қонунга кўра вилоятимизга четдан кириб қолиб қишлоқ хўжалик экинларига жиддий зиён етказадиган карантиндаги хавфли организмлардан ҳимоя қилиш ва уларни тарқалишини олдини олиш бўйича  назорат тадбирларини ўз муддатларида ўтказиш асосий вазифа ҳисобланади.

Вилоятимизда ҳашаротлардан калифорния қалқондори, комсток қурти, шарқ мевахўри, колорадо қўнғизи, картошка куяси, цитрус оқ қаноти, бегона ўтлардан зарпечак, девпечак ва пушти какралар мавжуд.

Ҳозирги кунда барчамиз истеъмол учун озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалик маҳсулотларни заҳирасини яратиш ҳаракатида бўламиз. Бу маҳсулотларни куз ва қиш ойларида сифатли сақланишида уларга зарар етказадиган турли хил ҳашорот, зараркунанда ва касалликлардан ҳимоя қилиш ҳаракатида бўламиз.

         Маълумки, бизнинг шароитда бу маҳсулотлар ертўла (подвал) ва алоҳида хоналарда сақланади.

     Кузатувлар натижасида маҳсулотларни омбор ва махсус хоналарда сақлаш жараёнида уларнинг 30-40 фоизи  зараркунандалар таьсирида яроқсиз ҳолга келиб қолганлиги аниқланган.

    Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сифатли сақлашда авваламбор, маҳсулот сақланаётган омбор ва биноларни зараркунандаларга қарши зарарсизлантириш (фумигация) қилиш алоҳида ўрин тутади. 

       Аҳоли хонадонларидаги  маҳсулот сақланадиган омборларни зарарсизлантириш учун инспекциямизда махсус зарарсизлантириш гуруҳи фаолият олиб бормоқда. Зарарсизлантириш гуруҳи мутахассисларига мурожаат қилинганда мутухассислар  жойларга чиқиб омбор ва биноларни зарарсизлантириш ишларини хавфсиз амалга ошириб берадилар.

Яна бир муҳим жиҳат,  бозорлардан картошка ёки сабзавот уруғлари харид қилаётган фуқаролар, фермер хўжалик раҳбарлари ва томорқа эгалари харид қилинган уруғликлар учун унинг тозалигини тасдиқловчи тегишли лабаротория хулосасини ва бошқа озиқ овқат маҳсулотлар учун карантин фитосанитар сертификатларни талаб қилсалар мақсадга мувофиқ бўлади.

 

М. Арапов, Б. Худайбердиев.

Наманган вилоят ўсимликлар карантини Давлат инспекцияси ЎКЧМ аграном инспекторлари.

НАШРЛАР

  • gazeta.jpg
  • gazeta1.jpg
  • gazeta2.jpg
  • gazeta3.jpg
  • gazeta4.jpg
  • gazeta5.jpg
  • gazeta6.jpg

СЎНГИ ЯНГИЛИКЛАР