Янгиликларни бизнинг сайтда кузатиб боринг!!!

Фуқороларнинг қўл ва багаж юкларидаги қишлоқ хўжалик махсулотларини чет давлатларга олиб чиқиш тартиби

Ҳозирги кунда вилоятимизда қўшни давлатлар Қирғизистон Республикаси билан  Косонсой, Тожикистон Республикаси  билан Поп туманларида ҳамда “Наманган” халқаро аэропортида божхона чегара масканлар мавжуд бўлиб, у ерда  вилоят  ўсимликлар карантини давлат инспекциясининг чегара маскани инспекторлари фаолият олиб боришмоқда. Божхона чегара маскани  орқали қўшни давлатларга  фуқоролар  қўл ва багаж юклари орқали 40 кг гача қишлоқ хўжалик маҳсулотларини фитосанитар серификатларига асосан олиб ўтишлари мумкин. 40 кг дан ортиқ қишлоқ хўжалик маҳсулотларига божхона расмийлаштируви талаб этилади.

Ўзбекистон Республикасидан карантин ости маҳсулотларини чет мамлакатларига олиб чиқиш вақтида маҳсулотлардан зарарли организмлар мавжуд ёки мавжуд эмаслигини аниқлаш мақсадида маҳсулотлар визуал  карантин назоратидан ўтказилади. Назорат вақтида маҳсулотлардан O`z  Dst  3063: 2016 «Қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг карантин текшируви ва экспертизада намуналарини танлаш усуллари» стандарти асосида намуналар олинади. Олинган намуналарда ҳар хил ўсимлик зараркунанда, касаллик ва бегона ўт уруғлари аниқланилса, маҳсулот зарарсизлантирилади ҳамда  фумигация қилинади. Агарда тозалашнинг имкони бўлмаса юк ортга қайтарилади. Фитосанитар ҳолати яхши бўлган карантин ости маҳсулотларигагина ЎКЧМ инспекторлари томонидан маҳсулотга халқаро андозадаги  фитосанитар сертификат расмийлаштириб берилади.

Тадбиркорлар ёки деҳқон фермерлар ўзларининг хўжаликларида етиштирилган қишлоқ хўжалик маҳсулотларини экспорт қилишлари учун  туманлардаги ўсимликлар карантини давлат инспекторларининг фитосанитар дала назорати текширувчи далолатномалари ҳамда ички фитосанитар сертификатлари асосида  вилоят карантин инспекциясига 10 кун олдин  ариза билан мурожаат этишлари талаб этилади. Маҳсулотларни экспорт қилишга  3 кун қолганда ҳудуддаги карантин инспектори иштирокида жой манзили белгиланиб, навбатдаги карантин назоратидан ўтказилади. Сўнгра халқаро  андозадаги фитосанитар сертификати расмийлаштирилади.

 

Қ.Низомов, А.Отахонов.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги ўсимликлар карантини давлат инспекциясининг

Наманган вилояти ўсимликлар карантини давлат инспекцияси ЎКЧМ инспекторлари

НАШРЛАР

  • gazeta.jpg
  • gazeta1.jpg
  • gazeta2.jpg
  • gazeta3.jpg
  • gazeta4.jpg
  • gazeta5.jpg
  • gazeta6.jpg

СЎНГИ ЯНГИЛИКЛАР