Янгиликларни бизнинг сайтда кузатиб боринг!!!

Бегона ўт тарқалиши ва зарари

Кейинги пайтларда қишлоқ хўжалик экинларини етиштириш ва мўл ҳосил олишда  бегона ўтлар жиддий зарар келтирмоқда.

Республикамиз ҳудудида карантиндаги бегона ўтларнинг 4 хили тарқалган. Булардан эрман баргли амброзия, пушти какра, зарпечак ҳамда девпечакдир.   

 Ҳозирги кунда вилоятимизда зарарли бегона ўтларнинг 3 тури - пушти какра, зарпечак ва девпечаклар учраб туради.          

  Пушти какра – асосан суғорилмайдиган майдонларда (лалми ерларда) йўл ва завур-ариқ қирғоқларида учрайди. Пушти какра уруғидан ҳамда илдизидан кўпайиши сабабли тез тарқаб, кам суғориладиган майдонларда қишлоқ хўжалигига катта зарар келтиради. Айниқса, ғаллазорларда ҳосилдорликни кескин пасайтириб юборади. Лалми ерлардаги экинларни нобуд қилишгача боради.  Пушти какра гуллаш даврида инсон соғлиги учун зарарли бўлган гулчанглар чиқариб, юқори нафас йўлларини касаллашига олиб келади.

 Дала зарпечак -  ўта хафли бегона ўт бўлиб, паразитлик усулида  зарар келтиради. Сариқ тилла рангда бўлиб, баргсиз кўринишдалиги билан ажралиб туради. Уруғи орқали кўпайиб, бир тупи бир неча минг донагача уруғлайди. Уруғлари пишиб етилгач, ноқулай шароитга тушса 10 йилгача унувчанлигини сақлайди. Қулай шароит бўлса яна униб чиқади. Дала зарпечаги маданий ва бегона ўсимликларнинг таналарига ёпишиб олиб, уларнинг танасидаги суюқликни сўриб олади. Оқибатда ҳосилдорликни пасайтириб, кучли зарарланганда ўсимликни нобуд қилади.     

Девпечак - дала зарпечаги оиласига мансуб бўлиб, асосан мевали ва манзарали дарахтларнинг зарарлайди. Танаси дала зарпечагига нисбатан йўғонроқ, жигарранг тусда бўлади. Айниқса канал ариқ бўйларидаги зарарланган дарахт ва буталарда мавсум давомида уруғлари пишиб етилиб тўкилиши натижасида сув орқали зарарланмаган экин майдонларига тарқалиши мумкин.

Бу бегона ўт мевали манзарали дарахтларга катта зарар келтириб, ҳосилдорликни кескин пасайтиради ва кучли зарарлаганда дарахтларнинг қуришига олиб келади.

Ҳурматли ҳамюртлар!  Мўл-кўл сифатли ҳосил етиштириш учун юқорида кўрсатиб ўтилган карантин бегона ўтларга ўз вақтида қарши курашиб, уларнинг йиғиб йўқотиш чораларини кўриш зарур.

 

Яшнарбек ТУРСУНБОЕВ,

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

ҳузуридаги Ўсимликлар карантини

давлат инспекцияси

Наманган вилояти ўсимликлар карантини

давлат инспекцияси инспектори                                                                                                                                                     

НАШРЛАР

  • gazeta.jpg
  • gazeta1.jpg
  • gazeta2.jpg
  • gazeta3.jpg
  • gazeta4.jpg
  • gazeta5.jpg
  • gazeta6.jpg

СЎНГИ ЯНГИЛИКЛАР