Янгиликларни бизнинг сайтда кузатиб боринг!!!

КЕЛАЖАК-ЁШЛАР ҚЎЛИДА

Ўзбекистон Республикасида яшовчи фуқаролар учун ҳозирги оғир даврда ҳам давлатимиз томонидан бир қанча имкониятлар яратилиб берилмоқда. Айниқса, ёшларга берилаётган имкониятлар бунга яққол мисол бўла олади. Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 14 сентябрдаги “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги қонуннинг 3-моддасига асосан Ёшлар (ёш фуқаролар) -ўн тўрт ёшга тўлган ва ўттиз ёшдан ошмаган шахслар эканлиги белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 июндаги “Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги Қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги ташкил этилди. Ёшлар ишлари агентилиги 75 штат бирлигидан иборат Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги марказий аппарати, 766 штат бирлигидан иборат Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармаларининг ҳамда туман (шаҳар) бўлимларининг тузилмалари бегиланган. Ушбу штат бирликлари сонидан келиб чиқиб, шуни таъкидлаш жоизки ҳар бир шаҳар марказидами ёки туманниннг чекка бир қишлоғидами яшовчи ёш фуқаро билан бевосита ишлашни мақсад қилингани кўринади. Шунингдек, қарорга асосан Ёшлар ишлари агентлигини ваколатлари йўналишлари белгилаб берилган. Қарорнинг ёшлар учун яна энг муҳим жиҳати Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси қошидаги Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институтини Агентлик тузилмасига ўтказиш тўғрисидаги таклифига розилик берилганидир.

Институт фаолиятининг асосий йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланган:

Ёшларга оид давлат сиёсати ижроси мониторингини олиб бориш, ёшлар муаммоларини тизимли ўрганиш ва уларни ҳал этишга қаратилган амалий таклифлар ишлаб чиқиш;

Давлат ҳокимияти, вазирлик, идора ва ташкилотларда фаолият юритувчи истиқболли ёш кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, улар фаолиятини услубий жиҳатдан мувофиқлаштириш, ёш бошқарув ходимларини профессионал жиҳатдан ривожлантириш учун ўқув-услубий қўлланмалар тайёрлаш;

Ёшларга оид қонун ҳужжатлари ва давлат дастурлари лойиҳаларини тайёрлашда иштирок этиш, уларни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш;

вазирлик, идора ва ташкилотлар буюртмалари асосида ёшлар муаммоларини ўрганишга қаратилган фундаментал ва илмий-амалий тадқиқотларни амалга ошириш;

ёшлар дуч келаётган долзарб муаммолар, уларнинг барқарор ривожланишига тўсиқ бўлаётган таҳдидларни аниқлашга қаратилган социологик тадқиқотлар ўтказиш;

ёшлар соҳасидаги ишларни самарали йўлга қўйишга қаратилган услубий қўлланмалар ишлаб чиқиш, анжуманлар, «давра суҳбатлари» ва илмий-амалий семинарлар ташкил этиш;

ёшлар масалаларида Ўзбекистон Республикасининг минтақавий ва халқаро ҳамкорлик истиқболлари борасида қўшма тадқиқотлар олиб бориш кабилар.

Ёшлар ишлари агентлигини тегишли давлат органлари фаолияти билан ҳамкорлик ишлари олиб боришда судлар ҳам алоҳида ўрин эгаллайди. Қарорга асосан Олий суд томонидан статистика ахборотлари мажбурий тартибда Ёшлар ишлари агентлигига тақдим этилиши белгиланган. Албатта, бу судлар ва агентликнинг ёшлар ўртасида ҳуқуқий маданиятни оширишда, уюшмаган ёшлар томонидан ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларнинг содир этилишини олдини олишда ҳамдасудларда фаолият юритувчи истиқболли ёш кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, улар фаолиятини услубий жиҳатдан мувофиқлаштириш, ёш бошқарув ходимларини профессионал жиҳатдан ривожлантириш учун ўқув-услубий қўлланмалар тайёрлашда муҳим ўрин тутади.

Сардобек АБДУСАТТАРОВ,

Жиноят ишлари бўйича Учқўрғон

туман судининг раиси.                                      

 

Акмал АБДУСАЛОМОВ,

Жиноят ишлари бўйича Учқўрғон

туман судининг девонхона мудири        

НАШРЛАР

  • gazeta.jpg
  • gazeta1.jpg
  • gazeta2.jpg
  • gazeta3.jpg
  • gazeta4.jpg
  • gazeta5.jpg
  • gazeta6.jpg

СЎНГИ ЯНГИЛИКЛАР