Янгиликларни бизнинг сайтда кузатиб боринг!!!

ОЛМА ҚУРТИ (CARPOCAPSA POMONELLA L.)га бирга курашайлик

Тангача қанотлилар (Lepidoptera) туркумининг барг ўровчилар (Tortricidae) оиласига мансуб. Бўлиб  олма мевахўри (олма қурти) уруғ мевали дарахтларининг, айниқса олма, қисман нок ва беҳининг асосий зараркунандасидир. Олма ва нок ҳосилининг тахминан 50 фоизига олма қурти зарар етказади. Олма қурти тушган мевалар кўпинча ириб кетади ва уларни сақлаб бўлмайди. Олма мевахўрининг олма мевасидаги зарари. Тарихи ва тарқалиши: Олма қурти олма ўсадиган жойларнинг деярли ҳаммасида бор: у бутун Европада (шимолдан ташқари), Қрим, Кавказ, Марказий Осиё, Қозоғистон, Ғарбий Сибир, Афғонистон, Эрон, Туркия, Шимолий Аф-5 рика, Шимолий Америка, Австралия ва Янги Зеландияда учрайди.  Тухуми  1,5 мм, юмалоқ, яссиланган, оқимтир бўлади. Вояга етган қуртнинг узунлиги 18 мм га етади. Капалагининг катталиги қанотларини ёзганда 1,5-2 см келади; Олма қурти пилла ўраб ғумбакка айланишга тайёрланган қуртлик стадиясида қишлайди. У қайси дарахт пўстлоғи остида яшаган бўлса, ўша дарахт пўстлоғи остида ва қисман хазон орасида, яқин ўртадаги иморатлар, боғ асбоб-ускуналари, яшиклар, мева омборларининг тешик-ёриқларида, дарахтлар тагидаги юза тупроқ қаватида ёки тупроқ доналари остида қишлайди.

Кураш чоралари: Агротехник Дарахтнинг қуриган шохларини кесиб ташлаш зарарланган новдаларни олиб ташлаш, дарахтнинг эски пўстлоқларини тозалаш, дарахт қолдиқлари ва тушган баргларни ёқиб юбориш. Дарахт танасига тутқич белбоғлар боғлаш. Дарахтлар қатор орасини, танаси атрофларини ағдариш. Мевалар қадоқланган бостирмалар атрофи, иморатлар ва унинг ҳудудларини тозалаш, чиқиндиларни ёқиб юбориш. Олма дарахтида ўрнатилган феромон тутқич. Сўнгги вақтда олма қуртининг ҳар бир наслини йўқ қилиш учун дарахтларга бир мартадан дори пуркаш тавсия этилади. Олма дарахти гуллагандан кейин биринчи марта дориланади; бу вақтда қуртларнинг кўпчилиги мевага косачасидан кириб олади, шунинг учун инсектициднинг гул косачасига киритишга эришмоқ керак. Олма гуллагандан кейин гул косачаси ўн кунгача очиқ туради, шу кунлар ичида дарахтларга дори пуркалади. Ундан кейин иккинчи ва учинчи наслларнинг капалаклари ёпирилиб учадиган ва тухум қўядиган даврда шимолий Ўзбекистонда июн ва июл ўрталарида дори пуркалади. Ўзбекистонда қуртларнинг иккинчи насли олма гуллагандан 50 кундан кейин, учинчи насли эса 95 кундан кейин пайдо бўлади. Ёш дарахтларда озгина зараркунанда бўлса, биринчи наслга қарши бир марта ва иккинчи наслга қарши икки марта (ҳаммаси бўлиб уч марта) дори пуркалади.

 Хозирда олма мевахўрини аниқлаш мақсадида эрта кўкламдан фермон тутқичлар қўйилиб биолигик ва кимёвий қарши кураш ишларини олиб борилмоқда.

  

Фарход САМАТОВ,

Наманган вилояти Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси агроном инспектори                                        

НАШРЛАР

  • gazeta.jpg
  • gazeta1.jpg
  • gazeta2.jpg
  • gazeta3.jpg
  • gazeta4.jpg
  • gazeta5.jpg
  • gazeta6.jpg

СЎНГИ ЯНГИЛИКЛАР