Янгиликларни бизнинг сайтда кузатиб боринг!!!

Қовун пашшаси - хавфли ҳашорот

Кейинги пайтларда миришкорларимиз учун катта муаммолардан бири қовунэкин майдонларида хавфли карантин зараркунанда “Қовун пашшаси” билан зарарланиш ҳолатларига дуч келинмоқда.

Полиз экинларига хавф солаётган турли зараркунанда ҳашаротлар, касалликлар  қовунларга “Қовун пашшаси” жиддий зарар етказмоқда.

Бу эса ўз навбатида  “бўрикалла”, “қора бўрикалла”, “шакарпалак”,  “қариқиз” каби қовун навлари бугун полизларимизда, бозорларимизда деярли йўқолиб бораётир. Зараркунандалар орасида қовун пашшаси айниқса, кенг тарқалган.

Илмий номи “myiopardalis pardalina” бўлган бу ҳашарот юртимизга Кавказ ва Кавказолди ҳудудларидан кириб келган. Ўсимликларни ҳимоя қилиш илмий тадқиқот институтининг маълумотларига қараганда, қовун пашшаси бизнинг шароитда мавсум давомида уч ва ундан кўп миқдорда авлод беради. Ҳашарот қиш мавсумида 5-15 сантиметр тупроқ остида сохта ғумбак ҳолида яшайди. Май ойи охири ва июнь ойининг биринчи ўн кунлигида, яъни қовун палакларининг гуллаши ва мева тугиши даврида учиб чиқади. Ҳар бир етилган наслдан кейин зарар кунандаларда яна 23-30 кундан сўнг яна насл пайдо бўлади. Битта пашша қовун пўсти остига 100-150 тагача уруғ қўяди. Оқибатда, қовунлар пишмасдан далада чириб, айниб кетади. Бундай қовунларни ҳатто, чорва моллари ҳам емайди. Лекин пашша пўсти қотган қовунларга уруғ қўя олмайди.

Зараркунанда ҳашаротга қарши курашда гектарига 2 литр 36 фоизли “дель-тафос”, 25 фоизли “циракс”, 50 фоизли 1 литр “карбафос” 600 литр сувда аралаштирилиб, ёз ойида ишлов берилади. Кўрсатилган кимёвий препаратлар билан вақтида сифатли ишлов берилса, кутилган натижага эришиш мумкин. Бу тадбирларни   амалга  ошириш  натижасида пайкалларимизда фитосанитар тоза қовунлар етиштириш имконияти яратилади.

Вилоятимизда асосан Мингбулоқ, Поп ва Учқўрғон туманларида полиз экинлари етиштирилишини ҳисобга олиб, мавсум давомида туманлар инспекторларимиз томонидан барча полиз экин майдонларида карантин дала текширув ишларини олиб бормоқдалар, ҳудудларда зарарланишни олдини олиш ўз муддатида қарши кураш ишлар тизимини олиб бориш учун феромон тутқичлардан фойдаланилмоқда.

Яшнарбек ТУРСУНБОЕВ,

Наманган вилоят ўсимликлар карантини Ташқи иқтисодий фаолият карантин инспектори.

НАШРЛАР

  • gazeta.jpg
  • gazeta1.jpg
  • gazeta2.jpg
  • gazeta3.jpg
  • gazeta4.jpg
  • gazeta5.jpg
  • gazeta6.jpg

СЎНГИ ЯНГИЛИКЛАР

ОАВ давлат рўйхатидан қандай ўтказилади?

06-07-2020

Қуйида Сизларга ОАВни давлат рўйхатидан ўтказиш схемасини тақдим этамиз. Демак, Сизлар аввалги йилларда бўлганидай ахборот...

Батафсил

ЎТИН ЁҚИШГА ҲОЖАТ ЙЎҚ чунки, “Ҳудудгаз Наманган” МЧЖ хизматингизда

06-07-2020

Мингбулоқ тумани аҳолисининг аксарияти ўтмишда – қишли-қировли кунларда хонадон ўчоғи, иситиш печига саксовул, янтоқ каби...

Батафсил

ҲИСОБЛАГИЧИНГИЗ АЛМАШТИРИЛАДИ ёхуд “ақлли” ҳисоблагичнинг афзалликлари

30-06-2020

Яқин-яқингача табиий газ соҳасида таъминотчи билан истеъмолчи ўртасида фойдаланилган газ ва унинг тўлови, мавҳум ёки...

Батафсил

ОЛМА ҚУРТИ (CARPOCAPSA POMONELLA L.)га бирга курашайлик

30-06-2020

Тангача қанотлилар (Lepidoptera) туркумининг барг ўровчилар (Tortricidae) оиласига мансуб. Бўлиб  олма мевахўри (олма қурти) уруғ...

Батафсил

Наманган вилоятида январь-май ойларида 1423,9. млрд сўмлик қурилиш ишлари бажари…

29-06-2020

Жорий йилнинг январь-май ойларида Наманган вилоятида жами 1423,9. млрд сўм қурилиш ишлари бажарилиб, ўсиш суръати 2019...

Батафсил

Улуғликка элтувчи йўл

23-06-2020

Кўп китоб ўқиган, илмга чанқоқ бўлган кишининг тафаккури  бошқаларникидан ажралиб туради. У оламни, ҳаёт ҳақиқатини...

Батафсил

НАФАҚАДАГИ АЁЛНИНГ НАФСИ

22-06-2020

Фуқаро А.К муқаддам 4 марта судланиб, тўртинчи марта суд томонидан аёл эканлигини, нафақадалигини инобатга олиб...

Батафсил

Қовун пашшаси - хавфли ҳашорот

19-06-2020

Кейинги пайтларда миришкорларимиз учун катта муаммолардан бири қовунэкин майдонларида хавфли карантин зараркунанда “Қовун пашшаси” билан...

Батафсил

Наманган вилояти бўйича деҳқон бозорларидаги айрим товарларнинг ўртача нархлари …

16-06-2020

Маълумот (нархларни рўйхатга олувчи томонидан кузатув ўтказилган кун ва вақтдаги нарх-наво олинади, бунда вақт ва...

Батафсил

Ўзбекистон Республикасида мустакиллик йилларида илк маротаба Аҳолини рўйхатга ол…

02-06-2020

               Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишни...

Батафсил

Бегона ўт тарқалиши ва зарари

26-05-2020

Бегона ўтлар ноқулай тупроқ-иқлим шароитларига бардошли бўлганлиги боис маданий экинлардан олдин униб чиқиб, озиқа моддалари...

Батафсил

Биз коррупцияга қаршимиз

21-05-2020

Жамиятимизни, ҳаммамизни қийнаётган масалалардан бири бу коррупция иллати бўлиб у жамиятни, иқтисодиётни барча соҳаларни ривожланишига...

Батафсил

Наманган вилоятида химатлар соҳаси ривожланмоқда

19-05-2020

Вилоят статистика бошқармаси ахборот хизмати берган маълумотларга кўра, 2020 йил январь-март ойларида кўрсатилган бозор хизматлари...

Батафсил

Наманганда рўйхатдан ўтган корхоналар сони қанча?

15-05-2020

 2020 йил 1 май ҳолатига вилоятимизда рўйхатдан ўтган корхоналар ва ташкилотлар сони 28 091 тани ташкил этиб...

Батафсил

ЖАНГОҲЛАРДА ОР ТАЛАШГАН ЮРТНИНГ МАРД ВА ЖАСУР ЎҒЛОНЛАРИ ХОЛИДАН ХАБАР ОЛИНДИ

11-05-2020

Хотира ва қадрлаш куни–халқимизнинг асрий қадриятлари, авлоддан-авлодга ўтиб келаётган урф-одат, улуғ фазилатларидан биридир.

Батафсил