Янгиликларни бизнинг сайтда кузатиб боринг!!!

Ўзбекистон Республикасида мустакиллик йилларида илк маротаба Аҳолини рўйхатга олиш ўтказилади

 

            Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги  Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида”ги қонуни тасдиқланди.

Мустақиллик йилларида мамлакатимизда биринчи маротаба аҳолини рўйхатдан ўтказиш режалаштирилаётганлигини алоҳида таъкидлашимиз керак.

Аҳолини рўйхатга олиш – бу мамлакат аҳолисининг муайян вақтдаги ижтимоий-иқтисодий, нуфусий ҳолатларини  ифодаловчи умумдавлат миқёсидаги кенг кўламли тадбир бўлиб, аҳолининг ёши, жинси, миллий таркиби, маълумот даражаси, никоҳ ҳолати, миграцияси, бандлиги ва бошқа тавсифлари  маълумотлар олишнинг ягона манбаи бўлиб хизмат қилади ҳамда аҳоли тўғрисидаги ишончли ахборот манбаи ҳисобланади. Бундай  аниқ ва яхлит маълумотлар аҳолини рўйхатга олиш асосида олинади. Аҳолини рўйхатга олиш якунларига қараб ўтмиш ва ҳозирги давр ҳақида фикр ва мулоҳазалар юритиш ҳамда келажакни прогноз қилиш мумкин бўлади. Шунингдек, тафсилотлар ижтимоий сиёсат ва аҳоли саломатлиги бўйича дастурларни ишлаб чиқишда ҳам зарурдир. Бундан ташқари аҳоли жон бошига макроиқтисодий кўрсаткичларни (ялпи ички маҳсулот, аҳоли даромадлари, саноат маҳсулоти ҳажми, истеъмол маҳсулотлари ҳажми, аҳолига кўрсатиладиган хизматлар ҳажми, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари)ни ҳисоблашда ҳам  ишлатилади. Демакки, аҳолини рўйхатга олиш тадбири  ана шундай ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан  аҳамиятга молик масалаларни ҳал этишда катта аҳамиятга эга.

Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида”ги Қонунида  аҳолини рўйхатга олишни ўтказишнинг мақсади, тартиби, даври ва муддатларини аниқлаш, замонавий технология ва услубиётлар асосида аҳолини рўйхатга олиш тадбирини ўтказиш ва ташкил этиш, аҳолини рўйхатга олишни ўтказишда иштирок этувчи давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг вазифалари, функциялари ва жавобгарлигини белгилаш, жисмоний ва юридик шахсларни ушбу жараёнларга қатнашиши учун аниқ механизмлар ва уларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш манбаларини белгилаш, якуний натижаларни амалга ошириш учун ташкилий-амалий, ҳуқуқий, иқтисодий ва бошқа чора-тадбирларни келтириб ўтиш инобатга олиниши кўрсатиб ўтилган.

Манбаларда келтирилишича, Ўзбекистон ҳудудида дастлабки аҳоли рўйхати

1897 йилда ўтказилган бўлиб, ушбу рўйхат-маълумотларда XIX аср охирида Ўзбекистонда мавжуд оилалар сони, аҳоли сони, ёши ва жинси, этник таркиби, туғилиш, ўлим каби демографик жараёнлар ҳақида баён қилинган. Ўзбекистон ҳудудида кейинчалик 1926, 1939, 1959, 1970,  1979 ва 1989 йилларда аҳолини рўйхатга олиш ишлари ташкил этилган. БМТ тавсияларига кўра, аҳолини рўйхатга олиш 10 йилда камида бир маротаба ўтказилиши белгиланган.

Мустақиллик йилларида Ўзбекистон Республикасида аҳолини рўйхатга олиш ўтказилмаган. Аҳолининг сони, ёш-жинс таркиби, ҳудудий жойлашуви хусусиятлари ва бошқа ижтимоий-демографик ҳолатларидаги ўзгаришлар аҳолининг жорий ҳисоби бўйича мавжуд маълумотларни қўллашни сезиларли даражада чекламоқда.  Ушбу долзарб масалаларни ҳал этиш ва халқаро талаблардан келиб чиққан ҳолда  Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш Концепцияси тасдиқланиб, уни ўтказишга доир комплекс чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилди. 2022 йилда аҳолини рўйхатга олиш тадбирини ўтказишга кўмаклашиш бўйича Республика ҳамда ҳудудий комиссиялар таркиби ҳамда уларнинг вазифалари белгиланди. Тадбирни ўтказишга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш босқичлари, молиявий манбалари кўрсатилди. Шуларга мувофиқ, аҳолини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш ишлари кенг қамровли тадбир бўлиб, кетма-кет ҳамда бир вақтнинг ўзида тегишли тадбирларни амалга ошириш мумкин бўлган босқичларни ўз ичига олади, яъни:

Биринчи босқичда (3 йилгача бўлган муддат) қуйидаги ишлар амалга оширилади:

аҳолини рўйхатга олиш тадбирини ўтказишни ташкил этиш, ўтказиш тамойиллари, услубий асослари ва молиялаштириш манбаларини аниқлаш масалаларини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тайёрланади;

аҳолини рўйхатга олиш тадбири дастурини, аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш, унинг натижаларини олиш ва эълон қилишни ташкил этиш услубияти ишлаб чиқилади;

ҳар бир рўйхатга олувчиларни ўз ҳудуди бўйича хариталар билан таъминланади;

аҳоли пунктларидаги уйларнинг рўйхатини тузиш ва аҳолини рўйхатга олиш тадбирини ўтказишнинг ташкилий режаси тузилади;

ҳар бир хонадон рақамланиши ва кўчалар номланишини амалга оширилади;

рўйхатга олиш варақалари ва бошқа ҳужжатларни чоп этилиб, жойлардаги мутахассисларга етказилади;

рўйхатга олиш тадбирида иштирок этувчи вақтинчалик ходимларни ўқитилиб, улар зарурий воситалар билан таъминланади.

Иккинчи босқич (10 кундан 60 кунгача бўлган давр)да бевосита аҳолини рўйхатга олиш тадбирини ўтказиш ишлари амалга оширилади, яъни аҳоли тўғрисидаги маълумотлар йиғилади, назорат текшируви ўтказилади ва аҳолини рўйхатга олиш тадбири материаллари қайта ишлаш учун ихтисослашган тузилмаларга тақдим этилади.

Учинчи босқич (2 йилдан 3 йилгача бўлган давр)да қуйидагилар амалга оширилади:

аҳолини рўйхатга олиш тадбирининг бирламчи материаллари маълумотларни қайта ишлаш бўйича ихтисослашган тузилмалар томонидан қабул қилиб олинади;

аҳолини рўйхатга олиш бўйича дастлабки натижалар олинади;

аҳолини рўйхатга олиш тадбири натижаларини эълон қилиш ва уларни тарқатиш ишлари амалга оширилади.

Хулоса шуки, аҳолини рўйхатга олиш маълумотларидан миллий барқарор ривожланиш мақсадларини амалга оширишда ва мониторингни юритишда, аҳоли пунктларининг инфратузулмасини яхшилашда, меҳнат ресурсларидан фойдаланиш ва жойлаштириш бўйича қисқа, ўрта ва узоқ муддатли прогнозлар, дастурларни ишлаб чиқишда фойдаланилади. Бу омил жамият тараққиётининг негизи эканлиги шубҳасиз.

 

Исмоилов Нуриддин

Наманган вилояти статистика бошқармаси

Ахборот хизмати бош мутахассиси

 

НАШРЛАР

  • gazeta.jpg
  • gazeta1.jpg
  • gazeta2.jpg
  • gazeta3.jpg
  • gazeta4.jpg
  • gazeta5.jpg
  • gazeta6.jpg

СЎНГИ ЯНГИЛИКЛАР

ОАВ давлат рўйхатидан қандай ўтказилади?

06-07-2020

Қуйида Сизларга ОАВни давлат рўйхатидан ўтказиш схемасини тақдим этамиз. Демак, Сизлар аввалги йилларда бўлганидай ахборот...

Батафсил

ЎТИН ЁҚИШГА ҲОЖАТ ЙЎҚ чунки, “Ҳудудгаз Наманган” МЧЖ хизматингизда

06-07-2020

Мингбулоқ тумани аҳолисининг аксарияти ўтмишда – қишли-қировли кунларда хонадон ўчоғи, иситиш печига саксовул, янтоқ каби...

Батафсил

ҲИСОБЛАГИЧИНГИЗ АЛМАШТИРИЛАДИ ёхуд “ақлли” ҳисоблагичнинг афзалликлари

30-06-2020

Яқин-яқингача табиий газ соҳасида таъминотчи билан истеъмолчи ўртасида фойдаланилган газ ва унинг тўлови, мавҳум ёки...

Батафсил

ОЛМА ҚУРТИ (CARPOCAPSA POMONELLA L.)га бирга курашайлик

30-06-2020

Тангача қанотлилар (Lepidoptera) туркумининг барг ўровчилар (Tortricidae) оиласига мансуб. Бўлиб  олма мевахўри (олма қурти) уруғ...

Батафсил

Наманган вилоятида январь-май ойларида 1423,9. млрд сўмлик қурилиш ишлари бажари…

29-06-2020

Жорий йилнинг январь-май ойларида Наманган вилоятида жами 1423,9. млрд сўм қурилиш ишлари бажарилиб, ўсиш суръати 2019...

Батафсил

Улуғликка элтувчи йўл

23-06-2020

Кўп китоб ўқиган, илмга чанқоқ бўлган кишининг тафаккури  бошқаларникидан ажралиб туради. У оламни, ҳаёт ҳақиқатини...

Батафсил

НАФАҚАДАГИ АЁЛНИНГ НАФСИ

22-06-2020

Фуқаро А.К муқаддам 4 марта судланиб, тўртинчи марта суд томонидан аёл эканлигини, нафақадалигини инобатга олиб...

Батафсил

Қовун пашшаси - хавфли ҳашорот

19-06-2020

Кейинги пайтларда миришкорларимиз учун катта муаммолардан бири қовунэкин майдонларида хавфли карантин зараркунанда “Қовун пашшаси” билан...

Батафсил

Наманган вилояти бўйича деҳқон бозорларидаги айрим товарларнинг ўртача нархлари …

16-06-2020

Маълумот (нархларни рўйхатга олувчи томонидан кузатув ўтказилган кун ва вақтдаги нарх-наво олинади, бунда вақт ва...

Батафсил

Ўзбекистон Республикасида мустакиллик йилларида илк маротаба Аҳолини рўйхатга ол…

02-06-2020

               Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишни...

Батафсил

Бегона ўт тарқалиши ва зарари

26-05-2020

Бегона ўтлар ноқулай тупроқ-иқлим шароитларига бардошли бўлганлиги боис маданий экинлардан олдин униб чиқиб, озиқа моддалари...

Батафсил

Биз коррупцияга қаршимиз

21-05-2020

Жамиятимизни, ҳаммамизни қийнаётган масалалардан бири бу коррупция иллати бўлиб у жамиятни, иқтисодиётни барча соҳаларни ривожланишига...

Батафсил

Наманган вилоятида химатлар соҳаси ривожланмоқда

19-05-2020

Вилоят статистика бошқармаси ахборот хизмати берган маълумотларга кўра, 2020 йил январь-март ойларида кўрсатилган бозор хизматлари...

Батафсил

Наманганда рўйхатдан ўтган корхоналар сони қанча?

15-05-2020

 2020 йил 1 май ҳолатига вилоятимизда рўйхатдан ўтган корхоналар ва ташкилотлар сони 28 091 тани ташкил этиб...

Батафсил

ЖАНГОҲЛАРДА ОР ТАЛАШГАН ЮРТНИНГ МАРД ВА ЖАСУР ЎҒЛОНЛАРИ ХОЛИДАН ХАБАР ОЛИНДИ

11-05-2020

Хотира ва қадрлаш куни–халқимизнинг асрий қадриятлари, авлоддан-авлодга ўтиб келаётган урф-одат, улуғ фазилатларидан биридир.

Батафсил