Янгиликларни бизнинг сайтда кузатиб боринг!!!

ЖАНГОҲЛАРДА ОР ТАЛАШГАН ЮРТНИНГ МАРД ВА ЖАСУР ЎҒЛОНЛАРИ ХОЛИДАН ХАБАР ОЛИНДИ

Хотира ва қадрлаш куни–халқимизнинг асрий қадриятлари, авлоддан-авлодга ўтиб келаётган урф-одат, улуғ фазилатларидан биридир. Эл-юрт тинчлиги унинг осойишталиги, эркин ва озодлиги учун курашган инсонлар ҳамиша халқимиз ардоғидадир. Ана шундай мардлик ва жасорат намунасини кўрсатганларга, жанг майдонларида жонини фидо қилган боболаримиз, сабр-бардош билан катта қийинчиликларни енгиб ўтган момоларимизни шарафлаш, хотирасини абадийлаштириш, уларга ғамхўрлик ва эътибор кўрсатилмоқда. Хусусан, иккинчи жаҳон урушида жонбозлик кўрсатган юртнинг чинакам ўғлонлари хар томонлама қўллаб-қувватланмоқда. Уларда ҳукуматимиз томонидан моддий ва манавий кўмак берилмоқда.

9 май “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан турли идоралар қатори Далат хизматлари агентлиги Наманган вилоят бошқармаси ҳамда вилоятдаги туман, шаҳар ФҲДЁ бўлимлари билан ҳамкорликда Наманган вилоя  тида истиқомад қилувчи иккинчи жаҳон уруш қатнашчилари холидан хабар олинди.

Уларга турли кўринишдаги совғалар улашилиб, давлат хизматлари ва ФҲДЁ соҳасига оид муаммоларига ечим топилди. Учқўрғон туманида яшовчи 1922-йилда туғилган Собиржон ота Қўшматов ўзининг айни ўспирин даврини уруш майдонларида ўтказишга мажбур бўлган. Отахон 1942 йили Сталинград ва Украинада хизматда бўлган. Хозирда 98 баҳорни қаршиламоқдлар.

Наманган шаҳар “Дилпора” МФЙда истиқомад қилувчи Абдулла Хасанов Тоғаев мана бу йил 92 баҳорни қаршиладилар. Отанинг жангу-жадалларда чеккан заҳматлари бесамар кетмади. Кун ора уйларидан меҳмон аримайди. Бугун, отахонни йўқлаб, ДХА Наманган вилоят бошқармаси жамоаси хонадонга ташриф қилдилар. Кутилмаган йўқловдан боши осмонга етган ота бир неча йилдан бери битмаган ишларини байрам баҳона якунига етказадиган бўлдилар. Отага зарурат туғилмаганми ёки бошқа сабаб, шу давргача туғилганлик гувоҳномалари йўқ эди. Мана тантана муносабати билан мазкур масала ҳам ўз ечимини топди.

Шунингдек, Тўрақўрғон туман , “Куймозор” МФЙ худудида яшовчи Сайифиддин Нуриддинов хонадонида меҳмон бўлган ДХА ходимлари мазкур хонадондан ҳам қуруқ қайтмадилар. Йўқлов баҳона 95 ёшни қаршилаган Сайфиддин отанинг никоҳ қайд этилганлик тўғрисидаги хужжатлари янгисига  алмаштириб берилди.

Бундай мисолларни вилоятнинг бошқа туманларида ҳам келтириш мумкин. Байрам муносанбати билан  вилоятдаги иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари холидан хабар олиниб, уларни давлат хизматлари ва ФҲДЁ соҳасига оид муоммо ва масалалри ҳам ўрганилди.

Албатта кексаларни эъзозлаш, уларни хурмат қилиш қон қонимизга сингиган одатлардан бири. Тўғри уларга сайёр тарзда кўрсатаётган хизматлар ҳам унчалик муҳи иш саналмас лекин, улуғ айём кунларда дуоларини олиб, оз бўлсада узоғларини яқин қилиш ҳам савоб иш саналади. 7 май куни бошлаган йўқлов тадбирларида 30 нафарга яқин иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва 20 нафардан ортиқ фронт ортида заҳмат чеккан онахонларнинг кўнглига сал бўлсада илиқлик улашилди.

Юртимиз эл корига камарбаста бўлиб, ўз халқи ва ватани учун керак бўлса,  жонини ҳам фидо қилишгача борган ота-боболарини бир умр ёдда тутади! Байрамингиз муборак бўлсин, мард ва жасур ўзбегим оғлонлари. Сиз билан бутун Ўзбекистон фаҳрланади.

ДХА Наманган вилояти бошқармаси Ахборот хизмати

НАШРЛАР

  • gazeta.jpg
  • gazeta1.jpg
  • gazeta2.jpg
  • gazeta3.jpg
  • gazeta4.jpg
  • gazeta5.jpg
  • gazeta6.jpg

СЎНГИ ЯНГИЛИКЛАР

ОАВ давлат рўйхатидан қандай ўтказилади?

06-07-2020

Қуйида Сизларга ОАВни давлат рўйхатидан ўтказиш схемасини тақдим этамиз. Демак, Сизлар аввалги йилларда бўлганидай ахборот...

Батафсил

ЎТИН ЁҚИШГА ҲОЖАТ ЙЎҚ чунки, “Ҳудудгаз Наманган” МЧЖ хизматингизда

06-07-2020

Мингбулоқ тумани аҳолисининг аксарияти ўтмишда – қишли-қировли кунларда хонадон ўчоғи, иситиш печига саксовул, янтоқ каби...

Батафсил

ҲИСОБЛАГИЧИНГИЗ АЛМАШТИРИЛАДИ ёхуд “ақлли” ҳисоблагичнинг афзалликлари

30-06-2020

Яқин-яқингача табиий газ соҳасида таъминотчи билан истеъмолчи ўртасида фойдаланилган газ ва унинг тўлови, мавҳум ёки...

Батафсил

ОЛМА ҚУРТИ (CARPOCAPSA POMONELLA L.)га бирга курашайлик

30-06-2020

Тангача қанотлилар (Lepidoptera) туркумининг барг ўровчилар (Tortricidae) оиласига мансуб. Бўлиб  олма мевахўри (олма қурти) уруғ...

Батафсил

Наманган вилоятида январь-май ойларида 1423,9. млрд сўмлик қурилиш ишлари бажари…

29-06-2020

Жорий йилнинг январь-май ойларида Наманган вилоятида жами 1423,9. млрд сўм қурилиш ишлари бажарилиб, ўсиш суръати 2019...

Батафсил

Улуғликка элтувчи йўл

23-06-2020

Кўп китоб ўқиган, илмга чанқоқ бўлган кишининг тафаккури  бошқаларникидан ажралиб туради. У оламни, ҳаёт ҳақиқатини...

Батафсил

НАФАҚАДАГИ АЁЛНИНГ НАФСИ

22-06-2020

Фуқаро А.К муқаддам 4 марта судланиб, тўртинчи марта суд томонидан аёл эканлигини, нафақадалигини инобатга олиб...

Батафсил

Қовун пашшаси - хавфли ҳашорот

19-06-2020

Кейинги пайтларда миришкорларимиз учун катта муаммолардан бири қовунэкин майдонларида хавфли карантин зараркунанда “Қовун пашшаси” билан...

Батафсил

Наманган вилояти бўйича деҳқон бозорларидаги айрим товарларнинг ўртача нархлари …

16-06-2020

Маълумот (нархларни рўйхатга олувчи томонидан кузатув ўтказилган кун ва вақтдаги нарх-наво олинади, бунда вақт ва...

Батафсил

Ўзбекистон Республикасида мустакиллик йилларида илк маротаба Аҳолини рўйхатга ол…

02-06-2020

               Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишни...

Батафсил

Бегона ўт тарқалиши ва зарари

26-05-2020

Бегона ўтлар ноқулай тупроқ-иқлим шароитларига бардошли бўлганлиги боис маданий экинлардан олдин униб чиқиб, озиқа моддалари...

Батафсил

Биз коррупцияга қаршимиз

21-05-2020

Жамиятимизни, ҳаммамизни қийнаётган масалалардан бири бу коррупция иллати бўлиб у жамиятни, иқтисодиётни барча соҳаларни ривожланишига...

Батафсил

Наманган вилоятида химатлар соҳаси ривожланмоқда

19-05-2020

Вилоят статистика бошқармаси ахборот хизмати берган маълумотларга кўра, 2020 йил январь-март ойларида кўрсатилган бозор хизматлари...

Батафсил

Наманганда рўйхатдан ўтган корхоналар сони қанча?

15-05-2020

 2020 йил 1 май ҳолатига вилоятимизда рўйхатдан ўтган корхоналар ва ташкилотлар сони 28 091 тани ташкил этиб...

Батафсил

ЖАНГОҲЛАРДА ОР ТАЛАШГАН ЮРТНИНГ МАРД ВА ЖАСУР ЎҒЛОНЛАРИ ХОЛИДАН ХАБАР ОЛИНДИ

11-05-2020

Хотира ва қадрлаш куни–халқимизнинг асрий қадриятлари, авлоддан-авлодга ўтиб келаётган урф-одат, улуғ фазилатларидан биридир.

Батафсил