Янгиликларни бизнинг сайтда кузатиб боринг!!!

Имтиҳонни нега Давлат тест марказига топшираман?

Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 14 апрелда “Лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб таомилларини тубдан  такомиллаштириш тўғрисида”ги фармон лойиҳаси тайёрланиб,  ушбу фармонга 1 “а” иловани 3-бандида “Автотранспорт воситалари ва шаҳар электр транспорти воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолияти” учун лицензия олишни 2022 йил 1 январдан бекор қилиш таклиф қилинган.

Ушбу фаолиятни 2022 йил 1 январдан кейин тартибга солиш механизми сифатида  миллий ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш учун назарий имтиҳонларни қабул  қилишни давлат тест маркази билан  ҳамкорликда яратиш ҳамда ушбу тадбирларни амалга оширишда инсон омилини истисно этиб имтиҳонларни Давлат тест марказида олиш, амалий имтиҳонларни замонавий  автополигонларда ўтказиш тартибини жорий этиш фармон лойиҳасида таклиф қилинган.

Ўзбекистон Республикасининг “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги Қонунига асосан мен оддий фуқаро сифатида норматив ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари юзасидан ўз фикрларимни билдириш ҳуқуқига эгаман. Шунга  асосан ушбу фармон лойиҳасини тайёрлаган Адлия вазирлигига ўз таклифларимни юборган эдим. Улар  масалага фақат бир томонлама қараб жамоатчилик фикрини ўрганмай туриб “Лойиҳани тўғри  тайёрлаганмиз” деган мазмунда жавоб хати юборишибди. Шунинг учун мен кенг жамоатчиликдан ўз фикрларини билдиришни, зарур ҳолда Президентимизга кўпчилик фуқаролар, оддий ҳайдовчилар фикрларини юборишни таклиф қиламан:

 

  1. Давлат тест маркази асосан Олий ўқув юртларига имтиҳонлар ўтказиш учун ташкил қилинган эди. Кейинчалик техникумлар, мактаблар ҳаттоки тест усулида имтиҳон ўтказиш мумкин бўлмаган санъат ва бошқа ижодий соҳаларга ҳам тадбиқ қилиб юборилди, Ш.Мирзиёев Президент бўлиб сайлангач бундай мантиқсизликларга барҳам берилиб ижодий имтиҳонлар тикланди.

 

  1. Давлат тест маркази учун ҳам маълум чегара бўлиши керак, бўлмаса инсон омилини чеклаймиз, коррупцияни олдини оламиз деган асослар билан дурадгорчиликка, тикувчиликка, ҳайдовчиликка, ошпазликка, сотувчиликка ўқишга кириш, битириш имтиҳонларни ҳам Давлат тест маркази орқали олиниши керак деган таклифлар бўлаверади, фуқаролар Давлат тест маркази, Давлат хизматлари марказларига пул тўлаб 5-10 мартадан имтиҳон топшириб юраверадилар.

 

  1. Айниқса автотранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш масаласи Фуқаролик кодексининг 999-моддасида ошиқча хавф манбаи сифатида белгиланган транспорт воситасини бошқариш, бахтсиз ҳодисаларни олдини олиш, фуқароларнинг ҳаёти, соғлиги билан боғлиқ бўлгани учун “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тўғрисида”ги Қонунда бундай ҳолатларни олдини олиш учун махсус ваколатли орган деб белгиланган Ички ишлар вазирлигининг йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармасига юклатилиб улар давлат томонидан тегишли моддий-техника воситалари билан таъминланганини ҳисобга олиш зарур.

 

  1. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни амалдаги қонунчиликка мувофиқлигини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш вазифасига эга бўлган Адлия вазирлигини ўзи худди айрим ҳайдовчилар йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилмаганидай. “Норматив ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Қонунга риоя қилмай ушбу фармон лойиҳасини кенг жамоатчилик муҳокамасига қўймай, фақат айрим вазирликларга юбориб ҳулоса олиши, қонун талабларини бузиш эмасми?

Ушбу фармон лойиҳасини тайёрлашда Қонун талабига кўра ишчи гуруҳи тузиб унга манфаатдор идоралар вакилларини, мутахассисларни, жамоатчилик вакилларини киритиш лозим эдику?

 

  1. Йўл ҳаракати қоидаларини бузган ҳар бир ҳайдовчи тегишли жавобгарликка тортилади.

Республикамиз Президенти  имзолаган “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги  Қонуннинг 20-моддасида белгиланган норматив-ҳуқуқий ҳужжатни ишлаб чиқувчи жамоатчилик фикрини ўрганади деб белгиланган қонун талабини бузиб, фармон лойиҳасини жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилмаган масъул ходимларнинг жавобгарлиги йўқми? Улар Президентимизнинг оддий фуқаролар билан гаплашинглар “Қонунларни том маънодаги муаллифи оддий халқ бўлади” деган гапларини унитишган кўринади.

 

  1. Ҳаёт ва амалиёт тажрибасига эга бўлган инсон сифатида яна бир фикрни айтмоқчиман, ҳамма вақтларда ҳам одамлар ўртасида турли хил миш-мишлар бўлган. Масалан олдинги совет даврида ҳам “колхозчини боласи юридическийга киролмайди” деган гаплар юрарди. Лекин мен, укаларим, жиянларим оддий колхозчи, кетмончиларни боласи бўла туриб олий даргоҳларда таълим олдик. Мен ТошДУни ҳуқуқшунослик факультетига ўқишга кириб, 5 йил фақат “5” баҳога ўқиб, қизил диплом олиб, адолатли ўқитувчилар ҳамма вақт бўлганлигини, билимли ўқувчиларга улар тан беришини исботлаганман.

 

  1. Шунинг учун имтиҳонларда инсон омилини чеклаймиз деб ҳамма соҳага Давлат тест марказини аралаштириш мақсадга мувофиқ эмас. Тестни ҳам ўзига яраша камчиликлари бор, масалан, маълум бир мавзуни умуман билмаган ўқувчи тест саволларидаги маълум бандини тахминан белгиласа ҳам тўғри чиқиб имтиҳондан ўтиб кетиши мумкинлигини ҳам эсдан чиқармаслик керак.

Юқоридаги масала Республикамизнинг барча фуқаролари учун муҳим бўлгани сабабли жамоатчиликка билдирилишини лозим топдим.

 

Оддий фуқароларга ҳурмат билан: 

Абдусаттор Адолатпарвар.

НАШРЛАР

  • gazeta.jpg
  • gazeta1.jpg
  • gazeta2.jpg
  • gazeta3.jpg
  • gazeta4.jpg
  • gazeta5.jpg
  • gazeta6.jpg

СЎНГИ ЯНГИЛИКЛАР

ОАВ давлат рўйхатидан қандай ўтказилади?

06-07-2020

Қуйида Сизларга ОАВни давлат рўйхатидан ўтказиш схемасини тақдим этамиз. Демак, Сизлар аввалги йилларда бўлганидай ахборот...

Батафсил

ЎТИН ЁҚИШГА ҲОЖАТ ЙЎҚ чунки, “Ҳудудгаз Наманган” МЧЖ хизматингизда

06-07-2020

Мингбулоқ тумани аҳолисининг аксарияти ўтмишда – қишли-қировли кунларда хонадон ўчоғи, иситиш печига саксовул, янтоқ каби...

Батафсил

ҲИСОБЛАГИЧИНГИЗ АЛМАШТИРИЛАДИ ёхуд “ақлли” ҳисоблагичнинг афзалликлари

30-06-2020

Яқин-яқингача табиий газ соҳасида таъминотчи билан истеъмолчи ўртасида фойдаланилган газ ва унинг тўлови, мавҳум ёки...

Батафсил

ОЛМА ҚУРТИ (CARPOCAPSA POMONELLA L.)га бирга курашайлик

30-06-2020

Тангача қанотлилар (Lepidoptera) туркумининг барг ўровчилар (Tortricidae) оиласига мансуб. Бўлиб  олма мевахўри (олма қурти) уруғ...

Батафсил

Наманган вилоятида январь-май ойларида 1423,9. млрд сўмлик қурилиш ишлари бажари…

29-06-2020

Жорий йилнинг январь-май ойларида Наманган вилоятида жами 1423,9. млрд сўм қурилиш ишлари бажарилиб, ўсиш суръати 2019...

Батафсил

Улуғликка элтувчи йўл

23-06-2020

Кўп китоб ўқиган, илмга чанқоқ бўлган кишининг тафаккури  бошқаларникидан ажралиб туради. У оламни, ҳаёт ҳақиқатини...

Батафсил

НАФАҚАДАГИ АЁЛНИНГ НАФСИ

22-06-2020

Фуқаро А.К муқаддам 4 марта судланиб, тўртинчи марта суд томонидан аёл эканлигини, нафақадалигини инобатга олиб...

Батафсил

Қовун пашшаси - хавфли ҳашорот

19-06-2020

Кейинги пайтларда миришкорларимиз учун катта муаммолардан бири қовунэкин майдонларида хавфли карантин зараркунанда “Қовун пашшаси” билан...

Батафсил

Наманган вилояти бўйича деҳқон бозорларидаги айрим товарларнинг ўртача нархлари …

16-06-2020

Маълумот (нархларни рўйхатга олувчи томонидан кузатув ўтказилган кун ва вақтдаги нарх-наво олинади, бунда вақт ва...

Батафсил

Ўзбекистон Республикасида мустакиллик йилларида илк маротаба Аҳолини рўйхатга ол…

02-06-2020

               Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишни...

Батафсил

Бегона ўт тарқалиши ва зарари

26-05-2020

Бегона ўтлар ноқулай тупроқ-иқлим шароитларига бардошли бўлганлиги боис маданий экинлардан олдин униб чиқиб, озиқа моддалари...

Батафсил

Биз коррупцияга қаршимиз

21-05-2020

Жамиятимизни, ҳаммамизни қийнаётган масалалардан бири бу коррупция иллати бўлиб у жамиятни, иқтисодиётни барча соҳаларни ривожланишига...

Батафсил

Наманган вилоятида химатлар соҳаси ривожланмоқда

19-05-2020

Вилоят статистика бошқармаси ахборот хизмати берган маълумотларга кўра, 2020 йил январь-март ойларида кўрсатилган бозор хизматлари...

Батафсил

Наманганда рўйхатдан ўтган корхоналар сони қанча?

15-05-2020

 2020 йил 1 май ҳолатига вилоятимизда рўйхатдан ўтган корхоналар ва ташкилотлар сони 28 091 тани ташкил этиб...

Батафсил

ЖАНГОҲЛАРДА ОР ТАЛАШГАН ЮРТНИНГ МАРД ВА ЖАСУР ЎҒЛОНЛАРИ ХОЛИДАН ХАБАР ОЛИНДИ

11-05-2020

Хотира ва қадрлаш куни–халқимизнинг асрий қадриятлари, авлоддан-авлодга ўтиб келаётган урф-одат, улуғ фазилатларидан биридир.

Батафсил