Янгиликларни бизнинг сайтда кузатиб боринг!!!

Мингбулоқ тумани аҳолисининг аксарияти ўтмишда – қишли-қировли кунларда хонадон ўчоғи, иситиш печига саксовул, янтоқ каби чўл ўсимлигининг қуриган танасини ёқиб, ундан тушган чўғни сандалга солиб, исиниб, жон сақлаб ҳаёт кечирган (Мутахассисларнинг фикрича саксовул ўтинидан қолган чўғ ўзидан заҳарли ис гази чиқараркан).

Ҳозирда аҳолининг бунга сира ҳам эхтиёжи йўқ. Чунки, “Ҳудудгаз Наманган” масъулияти чекланган жамиятининг “Мингбулоқтумангаз” филиали  аҳолига суюлтирилган газ етказиб бериш борасида ҳам қатор чора-тадбирлар амалга оширилиб келинмоқда. Жумладан, бугунги кунда туманда 23185 тадан ортиқ хонадонлар суюлтирилган газ билан таъминланган. Уларга ойлик суюлтирилган газ етказиб бериш режаси 254 тонна бўлиб, амалда режа 103 фоизга бажарилмоқда. Эътиборлиси, бу йилги куз-қиш мавсумида қўшимча равишда яна суюлтирилган газ истеъмолчиларга етказиб берилиш кутилмоқда.

Газ етиб бориши қийин бўлган ҳудудлардаги хонадонларга суюлтирилган газ тарқатиш билан қўшимча 185тадан ортиқ хонадонларнинг газ таъминоти тубдан яхшиланади. Бунинг учун эса ташкилий тадбирлар ҳам эътиборга олинган.

4457 дона маиший газ баллонларига эга аҳоли хизматида филиалнинг 20198 дона газ баллони сафарбар этилган. Бешта “Isuzi” махсус юк автотранспорти ойига 330 тонна суюлтирилган газни аҳолига етказиб бериш қувватига эга. Уларга беш нафар чапдаст, ўз ишига меҳр қўйган чилангарлар бириктирилган.

Бугун аҳоли уйига ўтин кўтариб кираётгани йўқ. Чунки, уларнинг уйида – газ плиталарида суюлтирилган газ тафт таратмоқда.

“Ҳудудгаз Наманган” МЧЖ матбуот хизмати 

Яқин-яқингача табиий газ соҳасида таъминотчи билан истеъмолчи ўртасида фойдаланилган газ ва унинг тўлови, мавҳум ёки реал қарздорлик бўйича жиддий баҳс-мунозаралар юзага келар эди. Бунинг аксариятига эски русумдаги газ ҳисоблагичлар, қалоқ тизим сабаб бўлар эди. Эндиликда бўлса...

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 июлдаги “Иқтисодиёт ва аҳолини энергия манбалари билан барқарор таъминлаш, нефт ва газ саноатини бошқариш тизимини молиявий соғломлаштириш ва такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–4388-сонли қарорига мувофиқ 2021 йил якунига қадар барча тоифадаги истеъмолчилар учун табиий газни бошқариш ва ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизими жорий этилади.

Давлат раҳбарининг мазкур қарори талабларидан келиб чиқиб, барча тоифадаги истеъмолчилар учун замонавий газ ҳисоблагичларини ўрнатилиши мажбурий ҳисобланади.

“Ақлли” деб номланаётган ҳисоблагичлар истеъмолчиларга “Ҳудудгазтаъминот” АЖ ҳисобидан – бепул ўрнатиб берилади ва бундан истеъмолчилар мамнун бўлишлари турган гап. Бу мамнунликнинг сабаблари кўп: – “ақлли” ҳисоблагичлар ишга тушгач, истеъмолчилар имконияти янада кенгаяди. Улар ортиқча югур-югурлардан холи бўладилар. Ҳисоблагичларга барча хизмат кўрсатиш ва бу билан боғлиқ харажатлар (ўрнатиш, ечиш, текшириш ва таъмирлаш) газ таъминоти корхонаси зиммасида бўлиб, истеъмолчи фақат ҳисоблагични соз ҳолда сақлаш учун масъул ҳисобланади.

Ҳисоблагичнинг даврий қиёсловдан ўтказиш муддати 10 йилни ташкил этади. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, табиий газ ҳисоблагичларини ўрнатилиши билан мижоз фақат ҳақиқатда истеъмол қилинган “зангори ёқилғи” учун хақ тўлайди. Барча харажатлар, шу жумладан, таъмирлаш ва ўлчаш мосламаларини давлат қиёслов текширувларидан ўтказиш ишлари ҳам газ таъминоти ташкилотининг маблағлари ҳисобидан қопланади.

Бундан ташқари, “Ақлли” ҳисоблагичлар истеъмолчиларни текширувчи-инспекторларнинг газ ўлчаш мосламаларини текшириш учун доимий ташрифи ва кўрсатгичлар мос келмаса ортиқча югур-югурлардан халос этади.

Ҳисоблагич худди мобил телефон каби сим карта ва аккумулятор-батареядан ишлайди диспетчерлик хизматига тўғридан тўғри симсиз алоқа ёрдамида уланган бўлади. Диспетчер мониторида қайси хонадонга айни дақиқада қанча газ берилмоқда, қайсисига умуман берилмаяпти, қаерда қандай носозлик бор, барчаси кўриниб туради ва ҳисоблагичда қарз юзага келиши биланоқ, инсон аралашувисиз газ бериш истеъмолчи томонидан пул тўлангунга қадар тўхтатилади.

Албатта, истеъмолчиларга газ бирданига келмай қолмайди. Қарздорлик пайдо бўлишига яқин қолганда ҳисоблагич пул тўлаш лозимлиги тўғрисида мобил телефонга қисқа хабар (sms) юборади ва дам олиш ҳамда байрам кунларидан бошқа вақтдагина  қарздорга газ беришни тўхтатади. Сабаби тизим, банк ишламайдиган кунлари кассага пул тўлай олмаслигингизни билади.

Қарздорлик туфайли газ бериш тўхтатилгач, истеъмолчи томонидан пул тўлаб қарзни ёпилгандан кейин ҳам ҳисоблагич, токи истеъмолчи уйдаги барча очиқ қолган газ ускуналарини беркитмагунича, газни ўтказмайди.

Агар истеъмолчи уйида қўшимча ўчоқ, тандир ёки иссиқхонани табиий газ тармоғига уласа, истеъмол қилинаётган  табиий газ эхтиёжи ошиб кетиши сабабли ҳисоблагич газ етказиб беришни тўхтатади.

“Сотувчи-харидор" муносабатлари билан боғлиқ зиддиятли вазиятларнинг олди олинади. Зеро, бу ерда янги тўлов интизоми жорий этилиб, газ етказиб берувчи хизматларни сифатли ва тўлиқ ҳажмда тақдим этади ҳамда харидор, яъни истеъмолчи, уни ўз вақтида ва тўлиқ ҳажмда тўлаб боради.

 

“Ҳудудгаз Наманган” МЧЖ матбуот хизмати

Тангача қанотлилар (Lepidoptera) туркумининг барг ўровчилар (Tortricidae) оиласига мансуб. Бўлиб  олма мевахўри (олма қурти) уруғ мевали дарахтларининг, айниқса олма, қисман нок ва беҳининг асосий зараркунандасидир. Олма ва нок ҳосилининг тахминан 50 фоизига олма қурти зарар етказади. Олма қурти тушган мевалар кўпинча ириб кетади ва уларни сақлаб бўлмайди. Олма мевахўрининг олма мевасидаги зарари. Тарихи ва тарқалиши: Олма қурти олма ўсадиган жойларнинг деярли ҳаммасида бор: у бутун Европада (шимолдан ташқари), Қрим, Кавказ, Марказий Осиё, Қозоғистон, Ғарбий Сибир, Афғонистон, Эрон, Туркия, Шимолий Аф-5 рика, Шимолий Америка, Австралия ва Янги Зеландияда учрайди.  Тухуми  1,5 мм, юмалоқ, яссиланган, оқимтир бўлади. Вояга етган қуртнинг узунлиги 18 мм га етади. Капалагининг катталиги қанотларини ёзганда 1,5-2 см келади; Олма қурти пилла ўраб ғумбакка айланишга тайёрланган қуртлик стадиясида қишлайди. У қайси дарахт пўстлоғи остида яшаган бўлса, ўша дарахт пўстлоғи остида ва қисман хазон орасида, яқин ўртадаги иморатлар, боғ асбоб-ускуналари, яшиклар, мева омборларининг тешик-ёриқларида, дарахтлар тагидаги юза тупроқ қаватида ёки тупроқ доналари остида қишлайди.

Кураш чоралари: Агротехник Дарахтнинг қуриган шохларини кесиб ташлаш зарарланган новдаларни олиб ташлаш, дарахтнинг эски пўстлоқларини тозалаш, дарахт қолдиқлари ва тушган баргларни ёқиб юбориш. Дарахт танасига тутқич белбоғлар боғлаш. Дарахтлар қатор орасини, танаси атрофларини ағдариш. Мевалар қадоқланган бостирмалар атрофи, иморатлар ва унинг ҳудудларини тозалаш, чиқиндиларни ёқиб юбориш. Олма дарахтида ўрнатилган феромон тутқич. Сўнгги вақтда олма қуртининг ҳар бир наслини йўқ қилиш учун дарахтларга бир мартадан дори пуркаш тавсия этилади. Олма дарахти гуллагандан кейин биринчи марта дориланади; бу вақтда қуртларнинг кўпчилиги мевага косачасидан кириб олади, шунинг учун инсектициднинг гул косачасига киритишга эришмоқ керак. Олма гуллагандан кейин гул косачаси ўн кунгача очиқ туради, шу кунлар ичида дарахтларга дори пуркалади. Ундан кейин иккинчи ва учинчи наслларнинг капалаклари ёпирилиб учадиган ва тухум қўядиган даврда шимолий Ўзбекистонда июн ва июл ўрталарида дори пуркалади. Ўзбекистонда қуртларнинг иккинчи насли олма гуллагандан 50 кундан кейин, учинчи насли эса 95 кундан кейин пайдо бўлади. Ёш дарахтларда озгина зараркунанда бўлса, биринчи наслга қарши бир марта ва иккинчи наслга қарши икки марта (ҳаммаси бўлиб уч марта) дори пуркалади.

 Хозирда олма мевахўрини аниқлаш мақсадида эрта кўкламдан фермон тутқичлар қўйилиб биолигик ва кимёвий қарши кураш ишларини олиб борилмоқда.

  

Фарход САМАТОВ,

Наманган вилояти Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси агроном инспектори                                        

Кўп китоб ўқиган, илмга чанқоқ бўлган кишининг тафаккури  бошқаларникидан ажралиб туради. У оламни, ҳаёт ҳақиқатини, яхши-ёмонни терангроқ англайди. Нима учун дунёга келгану, ўзининг қадрли умрини қандай ўтказмоқда, қайси амали фойдали ва қайси иши нотўғри экани борасида мушоҳада этади. Китобхон бўлган одам нафақат ўзи, балки оила аъзолари, фарзандлари ва атрофдагиларни ҳам китобнинг сирли олами томон чорлайди. Бу билан аста-секин жамиятда китоб ўқишга бўлган истак ортиб бораверади.

Китоб ўқишнинг кўпгина фойдали жиҳатлари ҳам бор:

-  атиги 6 дақиқа китоб мутолаа қилиш асабни тинчлантиради;

-  эмори университети олимлари тадқиқотлари натижасига кўра, айнан китоб ўқиш миядаги асаб толалари сонининг ошишига ёрдам беради;

-  инсонларни яқиндан тушуниб, қалб кечинмаларини англашга, ҳар қандай мавзуда қизиқарли суҳбат олиб бориш имконини беради;

-  статистик маълумотларга қараганда умуман китоб ўқимайдиган инсонларнинг 43 фоизи китоб ўқийдиган кишиларнинг эса атиги 4 фоизи қашшоқликда яшайдиганлар сафига кирар экан;

-  Мутолаа яхшиликка ундайди ва ёмонликдан қайтаради. Шу билан жиноятчиликнинг  олдини олишга ёрдам беради.

Кейинги йилларда мактабларда, турли ўқув масканларида, аҳоли гавжум жойларда китоб ярмаркалари ва сотуви ўтказилмоқда. «Йилнинг энг яхши китоби», «Энг яхши китобхон оила», «Йилнинг энг яхши болалар китоби», «Йилнинг энг яхши аудио китоби», «Йилнинг энг яхши электрон китоби» каби танловлар ўтказиш, китоб байрамларини уюштириш орқали ёшларни китобга бўлган муҳаббатини оширишга ҳаракат қилинмоқда. Албатта буларнинг бари келажагимиз пойдевори бўлмиш ёшларни китоб ўқишга бўлган муносабатини яхшилаш учун қилинаётган ишлардир. Ҳозирда  бу ишлар ўзининг ижобий самарасини бермоқда. Таниқли олим Дидро айтганидек: «Одамлар ўқишдан тўхташлари билан фикрлашдан ҳам тўхтайдилар».

 

Сожида ҚЎЧҚАРОВА,

Тўрақўрғонтуманидаги

3 мактаб ўқитувчиси.

Фуқаро А.К муқаддам 4 марта судланиб, тўртинчи марта суд томонидан аёл эканлигини, нафақадалигини инобатга олиб, унга нисбатан озодликни чеклаш жазоси тайинланган бўлсада, ўрганган кўнгил ўртанса қўймас деганларидек, А.К ўзининг жиноий режаси фош бўлишини олдини олиш мақсадида Андижон вилоятида яшасада, Учқўрғон туман, “Қўғай” махалласида жойлашган “Қўғай деҳқон бозори” худудига келиб, уй-рўзғор буюмларини сотиб олиш учун бозор расталарини кўздан кечираётган М.Тнинг чўнтагидаги пулларни яширин йўл билан қўлга киритиб, бозор ҳудудидан тезлик билан чиқиб кетаётганида, ҳудудда фаолият олиб бораётган ИИБ ҳодимлари уни тўхтатиб, унинг шахсини аниқлаш ишларини олиб боришаётганида, М.Т ИИБ ҳодимлари олдига келиб, уларга 70.000 сўм пулларини А.К томонидан ўғирлангани айтилади. Ушбу ҳолат юзасидан дастлабки тергов органи томонидан тўпланган иш ҳужжатлари текширилиб, А.К Ўзбекистон Республикаси ЖК 169-моддаси 3-қисми “а” банди билан айбдор деб топилиб, унга нисбатан жазо тайинлашда айбига иқрорий кўргазмаларини, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлиги, етказилган зарарни тўлиқ қопланганини, аёллигини, нафақадалигини инобатга олиниб, озодликни чеклаш жазоси тайинланди.  

Хулоса ўрнида ёши бир жойга борган кекса шахслар томонидан жиноят содир этилиши, нафақат ёшлар орасида балки, бутун Республика ҳудудида яшовчи шахслар ўртасида ҳуқуқий маданиятни ошириш ишларини янада ривожлантиришни тақозо қилмоқда.

 

Сардорбек АБДУСАТТАРОВ,

ЖиноятишларибўйичаУчқўрғон

туман судининг раиси.

Sahifa 1 dan 3

НАШРЛАР

  • gazeta.jpg
  • gazeta1.jpg
  • gazeta2.jpg
  • gazeta3.jpg
  • gazeta4.jpg
  • gazeta5.jpg
  • gazeta6.jpg

СЎНГИ ЯНГИЛИКЛАР

ОАВ давлат рўйхатидан қандай ўтказилади?

06-07-2020

Қуйида Сизларга ОАВни давлат рўйхатидан ўтказиш схемасини тақдим этамиз. Демак, Сизлар аввалги йилларда бўлганидай ахборот...

Батафсил

ЎТИН ЁҚИШГА ҲОЖАТ ЙЎҚ чунки, “Ҳудудгаз Наманган” МЧЖ хизматингизда

06-07-2020

Мингбулоқ тумани аҳолисининг аксарияти ўтмишда – қишли-қировли кунларда хонадон ўчоғи, иситиш печига саксовул, янтоқ каби...

Батафсил

ҲИСОБЛАГИЧИНГИЗ АЛМАШТИРИЛАДИ ёхуд “ақлли” ҳисоблагичнинг афзалликлари

30-06-2020

Яқин-яқингача табиий газ соҳасида таъминотчи билан истеъмолчи ўртасида фойдаланилган газ ва унинг тўлови, мавҳум ёки...

Батафсил

ОЛМА ҚУРТИ (CARPOCAPSA POMONELLA L.)га бирга курашайлик

30-06-2020

Тангача қанотлилар (Lepidoptera) туркумининг барг ўровчилар (Tortricidae) оиласига мансуб. Бўлиб  олма мевахўри (олма қурти) уруғ...

Батафсил

Наманган вилоятида январь-май ойларида 1423,9. млрд сўмлик қурилиш ишлари бажари…

29-06-2020

Жорий йилнинг январь-май ойларида Наманган вилоятида жами 1423,9. млрд сўм қурилиш ишлари бажарилиб, ўсиш суръати 2019...

Батафсил

Улуғликка элтувчи йўл

23-06-2020

Кўп китоб ўқиган, илмга чанқоқ бўлган кишининг тафаккури  бошқаларникидан ажралиб туради. У оламни, ҳаёт ҳақиқатини...

Батафсил

НАФАҚАДАГИ АЁЛНИНГ НАФСИ

22-06-2020

Фуқаро А.К муқаддам 4 марта судланиб, тўртинчи марта суд томонидан аёл эканлигини, нафақадалигини инобатга олиб...

Батафсил

Қовун пашшаси - хавфли ҳашорот

19-06-2020

Кейинги пайтларда миришкорларимиз учун катта муаммолардан бири қовунэкин майдонларида хавфли карантин зараркунанда “Қовун пашшаси” билан...

Батафсил

Наманган вилояти бўйича деҳқон бозорларидаги айрим товарларнинг ўртача нархлари …

16-06-2020

Маълумот (нархларни рўйхатга олувчи томонидан кузатув ўтказилган кун ва вақтдаги нарх-наво олинади, бунда вақт ва...

Батафсил

Ўзбекистон Республикасида мустакиллик йилларида илк маротаба Аҳолини рўйхатга ол…

02-06-2020

               Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишни...

Батафсил

Бегона ўт тарқалиши ва зарари

26-05-2020

Бегона ўтлар ноқулай тупроқ-иқлим шароитларига бардошли бўлганлиги боис маданий экинлардан олдин униб чиқиб, озиқа моддалари...

Батафсил

Биз коррупцияга қаршимиз

21-05-2020

Жамиятимизни, ҳаммамизни қийнаётган масалалардан бири бу коррупция иллати бўлиб у жамиятни, иқтисодиётни барча соҳаларни ривожланишига...

Батафсил

Наманган вилоятида химатлар соҳаси ривожланмоқда

19-05-2020

Вилоят статистика бошқармаси ахборот хизмати берган маълумотларга кўра, 2020 йил январь-март ойларида кўрсатилган бозор хизматлари...

Батафсил

Наманганда рўйхатдан ўтган корхоналар сони қанча?

15-05-2020

 2020 йил 1 май ҳолатига вилоятимизда рўйхатдан ўтган корхоналар ва ташкилотлар сони 28 091 тани ташкил этиб...

Батафсил

ЖАНГОҲЛАРДА ОР ТАЛАШГАН ЮРТНИНГ МАРД ВА ЖАСУР ЎҒЛОНЛАРИ ХОЛИДАН ХАБАР ОЛИНДИ

11-05-2020

Хотира ва қадрлаш куни–халқимизнинг асрий қадриятлари, авлоддан-авлодга ўтиб келаётган урф-одат, улуғ фазилатларидан биридир.

Батафсил