Янгиликларни бизнинг сайтда кузатиб боринг!!!

Коронавирусни биргаликда енгамиз!

Кутиб олиш ва кузатиш завқи

(репортаж)

Эрталаб 5:15 да Тошкентдан келган поезддан Фарғона водийси вилоятларидан бўлган, ҳозиргача Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги Чотқол санаториясидан қайтган юртдошларимиз кутиб олинди. Улар санаторияда дастлабки карантин кунларини ўтказдилар. Кутиб олиш ва кузатиш ишларига Ички ишлар, Соғлиқни сақлаш, жумладан, СЭОМ, фавқулодда вазиятлар, транспорт тизими ходимлари жалб этилди.

Андижон тумани юксалиш МФЙда яшовчи тадбиркор Ҳаёт Мирзаев, Андижон тумани Ҳакан қишлоғидаги Серфайз МФЙда истиқомат қилувчи Жасурбек Дадабоев, Асака шаҳри Эргашобод МФЙдан Аббос Ахунжановлар ҳамманинг фикрини шундай баён этишди: “Тошкент аэропортига тушгач, бизни Чотқолга жойлаштиришди. Яратилган барча шароитлардан хурсандмиз. Мана поездда Наманганга етиб келдик. Наманганлик раҳбарлар ишни пухта ташкил этишибди. Транспортларда ўз ўйимизга кузатишмоқда”.

Шунингдек, Фарғона вилоятидан бўлган фуқаролар ҳам транспортда ЙХҲБ автоҳамроҳлигида қўшни вилоятга йўл олишди. Наманганликларнинг ҳар бирига алоҳида такси йўлланди. Уй-уйларига кузатилди.

Икки соат вақт ўтмай Наманган темир йўл станциясига иккинчи, Тошкентга, ундан республикамизнинг жанубий вокзалларига борадиган поезд келиб тўхтади. Унда Наманган вилоятида карантин даврини ўтаган ўзбекистонликлар кузатилади. Тўрақўрғон юқумли касалликлар шифохонасида карантин даврини ўтаган фуқаролар билан суҳбатлашдик. Уларнинг бири гап бошласа, иккинчиси давом эттиради. Бирининг фикрини бошқаси тасдиқлайди. Уларнинг фикрини жамлаган йигит шундай дейди: “Шаҳрам Тўрақулов бўламан. Самарқанднинг Томди тумани, Панжоб маҳалласиданман. Эрондаги Ал-Мустафо ҳалқаро институти талабасиман. 16 март куни Эрондан “учиб келгандик”. Туман шифохонаси янги капитал таъмирдан чиқарилган ва ҳамма шароитлар муҳайё экан. Минг-минг ташаккурлар айтаман”

 

Алишер Акбаров “Тошкент шаҳар, Боткина кўчаси 8 А-уйда яшайман. Шарқшуносман. Тўрақўрғондаги шифохонада яшадик. Озиқ-овқат дейсизми, маданий ҳордиқ дейсизми, тиббиёт кўриги дейсизми ҳаммаси жойида. Уларнинг раҳбари Файзулла акага ва жамоага ўз миннатдорчилигимни изҳор этаман”.

“Рига-Наманган” рейсида келганларнинг бу ердаги ҳаёти ҳам мароқли ўтибди. Буни Тошкент шаҳар Чилонзор туманидан бўлган Миролим Мирсагатов ва унинг умр йўлдоши фикларидан ҳам билиш мумкин. Улар Наманган аэропортида кутиб олинишлари, “Косонсой” сиҳатгоҳига жойлаштирилганликлари, санаторияда мириқиб дам олганликлари, яратилган шароитдан беҳад мамнун эканликларини билдирдилар.

“Бизадан не гап сўрамийсиз...”,- дея ўпкаланганнамо гап отди хоразмликлар. Суҳбатлашдик. Маълум бўлишиича, Хазорасп туманидан уч йигит Финляндияда ишлашар экан. Хушнуд Саидаҳмедов, Худойшукур Искандаров ўшалардан. Хоразмдан жами 14 киши. “Яратиб берган шароитингизга раҳмат деймиз” дейишди улар.

Вилоят ИИБ ППХ ва ЖТСБ бошлиғи Акмал Жўраев жамоат тартиботи учун бош-қош. Вилоят ССБ бошлиғи Солижон Мўминовнинг телефони тинмайди, ўзи ҳам ҳаракатдан тўхтамайди. Вилоят транспорт бошқармаси бошлиғи Алишер Абдулходиев гарчи бошқа вилоятдан транспорт кечиккан бўлса-да “қидирган имконият топади” деганларидай ўзи бу масалани ҳал қилди-қўйди. Поездда кузатилаётганларга шаҳар ҳокимлиги томонидан озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди. ФВБ ходимлари фуқароларнинг жомадонларини кўтариб вагонгача етказиб бермоқдалар. Фуқаролар чиқадиган енгил автомашина ва автобуслар, поезд вагонлари Наманган шаҳар санитария ва эпидемиология осойишталик маркази томонидан дезинфекция қилинмоқда. Бунда Мухторжон Қурбонов, Музаффар Умрзоқовларнинг қўли-қўлига тегмайди.

Бир сўз билан айтганда ҳаммаси рисоладагидай. Негаки, вилоят ҳокимининг ўринбосари Пахриддин Маткаримов ишларни аниқ режа асосида мувофиқлаштириб турибди. Бугун 241 оиланинг бағри ўзининг 241 аъзоси билан тўладиган бўлди.

 

Раҳимжон Ирисов,

жураналист

НАШРЛАР

  • gazeta.jpg
  • gazeta1.jpg
  • gazeta2.jpg
  • gazeta3.jpg
  • gazeta4.jpg
  • gazeta5.jpg
  • gazeta6.jpg

СЎНГИ ЯНГИЛИКЛАР

ОАВ давлат рўйхатидан қандай ўтказилади?

06-07-2020

Қуйида Сизларга ОАВни давлат рўйхатидан ўтказиш схемасини тақдим этамиз. Демак, Сизлар аввалги йилларда бўлганидай ахборот...

Батафсил

ЎТИН ЁҚИШГА ҲОЖАТ ЙЎҚ чунки, “Ҳудудгаз Наманган” МЧЖ хизматингизда

06-07-2020

Мингбулоқ тумани аҳолисининг аксарияти ўтмишда – қишли-қировли кунларда хонадон ўчоғи, иситиш печига саксовул, янтоқ каби...

Батафсил

ҲИСОБЛАГИЧИНГИЗ АЛМАШТИРИЛАДИ ёхуд “ақлли” ҳисоблагичнинг афзалликлари

30-06-2020

Яқин-яқингача табиий газ соҳасида таъминотчи билан истеъмолчи ўртасида фойдаланилган газ ва унинг тўлови, мавҳум ёки...

Батафсил

ОЛМА ҚУРТИ (CARPOCAPSA POMONELLA L.)га бирга курашайлик

30-06-2020

Тангача қанотлилар (Lepidoptera) туркумининг барг ўровчилар (Tortricidae) оиласига мансуб. Бўлиб  олма мевахўри (олма қурти) уруғ...

Батафсил

Наманган вилоятида январь-май ойларида 1423,9. млрд сўмлик қурилиш ишлари бажари…

29-06-2020

Жорий йилнинг январь-май ойларида Наманган вилоятида жами 1423,9. млрд сўм қурилиш ишлари бажарилиб, ўсиш суръати 2019...

Батафсил

Улуғликка элтувчи йўл

23-06-2020

Кўп китоб ўқиган, илмга чанқоқ бўлган кишининг тафаккури  бошқаларникидан ажралиб туради. У оламни, ҳаёт ҳақиқатини...

Батафсил

НАФАҚАДАГИ АЁЛНИНГ НАФСИ

22-06-2020

Фуқаро А.К муқаддам 4 марта судланиб, тўртинчи марта суд томонидан аёл эканлигини, нафақадалигини инобатга олиб...

Батафсил

Қовун пашшаси - хавфли ҳашорот

19-06-2020

Кейинги пайтларда миришкорларимиз учун катта муаммолардан бири қовунэкин майдонларида хавфли карантин зараркунанда “Қовун пашшаси” билан...

Батафсил

Наманган вилояти бўйича деҳқон бозорларидаги айрим товарларнинг ўртача нархлари …

16-06-2020

Маълумот (нархларни рўйхатга олувчи томонидан кузатув ўтказилган кун ва вақтдаги нарх-наво олинади, бунда вақт ва...

Батафсил

Ўзбекистон Республикасида мустакиллик йилларида илк маротаба Аҳолини рўйхатга ол…

02-06-2020

               Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишни...

Батафсил

Бегона ўт тарқалиши ва зарари

26-05-2020

Бегона ўтлар ноқулай тупроқ-иқлим шароитларига бардошли бўлганлиги боис маданий экинлардан олдин униб чиқиб, озиқа моддалари...

Батафсил

Биз коррупцияга қаршимиз

21-05-2020

Жамиятимизни, ҳаммамизни қийнаётган масалалардан бири бу коррупция иллати бўлиб у жамиятни, иқтисодиётни барча соҳаларни ривожланишига...

Батафсил

Наманган вилоятида химатлар соҳаси ривожланмоқда

19-05-2020

Вилоят статистика бошқармаси ахборот хизмати берган маълумотларга кўра, 2020 йил январь-март ойларида кўрсатилган бозор хизматлари...

Батафсил

Наманганда рўйхатдан ўтган корхоналар сони қанча?

15-05-2020

 2020 йил 1 май ҳолатига вилоятимизда рўйхатдан ўтган корхоналар ва ташкилотлар сони 28 091 тани ташкил этиб...

Батафсил

ЖАНГОҲЛАРДА ОР ТАЛАШГАН ЮРТНИНГ МАРД ВА ЖАСУР ЎҒЛОНЛАРИ ХОЛИДАН ХАБАР ОЛИНДИ

11-05-2020

Хотира ва қадрлаш куни–халқимизнинг асрий қадриятлари, авлоддан-авлодга ўтиб келаётган урф-одат, улуғ фазилатларидан биридир.

Батафсил