Янгиликларни бизнинг сайтда кузатиб боринг!!!

Франциянинг «ATR Aircraft» компанияси Ўзбекистонга камхарж самолётларни етказиб бериши мумкин

Давлат активларини бошқариш агентлигида дунёда самолётлар ишлаб чиқариш бўйича етакчи бўлган Франциянинг «ATR Aircraft» компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.



Ушбу компания асосан 50-90 ўринга мўлжалланган самолётлар ишлаб чиқариб, жаҳоннинг 100 дан ортиқ давлатига етказиб беради. Учрашувда компания вакиллари томонидан 2 хил турдаги ҳаво кемалари ҳақида тақдимот ўтказилди.

Таклиф этилаётган самолётларнинг энг асосий афзаллиги сифатида ёқилғи тежамкорлиги ва узоқ муддат эксплуатация қилиниши айтилди. Замонавий технологиялар асосида ишлаб чиқарилаётган ушбу самолётлар бошқа ҳаво кемаларига нисбатан паст шовқинли бўлиб, деярли икки баробар камроқ ёқилғи сарфлайди. Бундан ташқари, улардан турли ноқулай иқлим шароитларда, қаттиқ қопламасиз аэродромларда ҳам фойдаланиш имконияти мавжуд.

Учрашувда бу турдаги самолётлардан мамлакат ички рейслари ва қўшни республикаларнинг 1000 км масофагача бўлган ҳудудлари бўйлаб парвозларни амалга оширишда фойдаланиш мақсадга мувофиқ экани таъкидланди.

Мулоқот якунида тегишли вазирлик ва идоралар шунингдек янги ташкил этилаётган «Humo Air» авиакомпанияси билан ушбу таклифлар доирасида фикрлашиб, ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйишга ишонч билдирилди.

НАШРЛАР

  • gazeta.jpg
  • gazeta1.jpg
  • gazeta2.jpg
  • gazeta3.jpg
  • gazeta4.jpg
  • gazeta5.jpg
  • gazeta6.jpg

СЎНГИ ЯНГИЛИКЛАР

Калифорния қалқондори – ҳосил кушандаси!

03-08-2020

Республикамиз аҳолисини мева сабзавотларга бўлган эҳтиёжини тўла қондириш мақсадида ҳукуматимиз раҳбарияти томонидан серҳосил, иқлим шароитимизга...

Батафсил

Карантин қонунлари ижроси

03-08-2020

Ҳозирги кунда Республикамизда етиштирилган қишлоқ хўжалик маҳсулотларини истеъмолдан ортиқ қисмини экспортга йўналтириш асосий вазифалардан бири...

Батафсил

Мева-сабзавот маҳсулотларни зараркунандалардан сақланг!

03-08-2020

Ҳозирги кунда дунё бўйича 300 дан ортиқ хавфли карантин организмлар рўйхатга олинган, вилоятимизда 9 турдаги...

Батафсил

Фуқороларнинг қўл ва багаж юкларидаги қишлоқ хўжалик махсулотларини чет давлатл…

23-07-2020

Ҳозирги кунда вилоятимизда қўшни давлатлар Қирғизистон Республикаси билан  Косонсой, Тожикистон Республикаси  билан Поп туманларида ҳамда...

Батафсил

Бегона ўт тарқалиши ва зарари

23-07-2020

Кейинги пайтларда қишлоқ хўжалик экинларини етиштириш ва мўл ҳосил олишда  бегона ўтлар жиддий зарар келтирмоқда. Республикамиз...

Батафсил

КЕЛАЖАК-ЁШЛАР ҚЎЛИДА

22-07-2020

Ўзбекистон Республикасида яшовчи фуқаролар учун ҳозирги оғир даврда ҳам давлатимиз томонидан бир қанча имкониятлар яратилиб...

Батафсил

ОАВ давлат рўйхатидан қандай ўтказилади?

06-07-2020

Қуйида Сизларга ОАВни давлат рўйхатидан ўтказиш схемасини тақдим этамиз. Демак, Сизлар аввалги йилларда бўлганидай ахборот...

Батафсил

ЎТИН ЁҚИШГА ҲОЖАТ ЙЎҚ чунки, “Ҳудудгаз Наманган” МЧЖ хизматингизда

06-07-2020

Мингбулоқ тумани аҳолисининг аксарияти ўтмишда – қишли-қировли кунларда хонадон ўчоғи, иситиш печига саксовул, янтоқ каби...

Батафсил

ҲИСОБЛАГИЧИНГИЗ АЛМАШТИРИЛАДИ ёхуд “ақлли” ҳисоблагичнинг афзалликлари

30-06-2020

Яқин-яқингача табиий газ соҳасида таъминотчи билан истеъмолчи ўртасида фойдаланилган газ ва унинг тўлови, мавҳум ёки...

Батафсил

ОЛМА ҚУРТИ (CARPOCAPSA POMONELLA L.)га бирга курашайлик

30-06-2020

Тангача қанотлилар (Lepidoptera) туркумининг барг ўровчилар (Tortricidae) оиласига мансуб. Бўлиб  олма мевахўри (олма қурти) уруғ...

Батафсил

Улуғликка элтувчи йўл

23-06-2020

Кўп китоб ўқиган, илмга чанқоқ бўлган кишининг тафаккури  бошқаларникидан ажралиб туради. У оламни, ҳаёт ҳақиқатини...

Батафсил

НАФАҚАДАГИ АЁЛНИНГ НАФСИ

22-06-2020

Фуқаро А.К муқаддам 4 марта судланиб, тўртинчи марта суд томонидан аёл эканлигини, нафақадалигини инобатга олиб...

Батафсил

Қовун пашшаси - хавфли ҳашорот

19-06-2020

Кейинги пайтларда миришкорларимиз учун катта муаммолардан бири қовунэкин майдонларида хавфли карантин зараркунанда “Қовун пашшаси” билан...

Батафсил

Ўзбекистон Республикасида мустакиллик йилларида илк маротаба Аҳолини рўйхатга ол…

02-06-2020

               Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишни...

Батафсил

Бегона ўт тарқалиши ва зарари

26-05-2020

Бегона ўтлар ноқулай тупроқ-иқлим шароитларига бардошли бўлганлиги боис маданий экинлардан олдин униб чиқиб, озиқа моддалари...

Батафсил