Янгиликларни бизнинг сайтда кузатиб боринг!!!

Президент Шавкат Мирзиёев бугун, 23 сентябрь куни Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси етмиш бешинчи юбилей сессиясининг юқори даражадаги умумсиёсий мунозараларида иштирок этади.

Бош Ассамблеянинг марказий тадбирлари жаҳонда вужудга келган эпидемиологик вазият муносабати билан БМТ тарихида илк бор видеоанжуман шаклида бўлиб ўтади.

Давлатимиз раҳбари сессиянинг ялпи қисмида сўзга чиқиб, халқаро ҳамжамият эътиборига минтақавий ва глобал аҳамиятга эга долзарб масалалар юзасидан ўз нуқтаи назарини тақдим этади ҳамда Ўзбекистонни сиёсий, ижтимоий ва иқтисодий модернизация қилишнинг устувор йўналишларини белгилаб беради.

Муҳокамаларнинг асосий мавзусини ҳисобга олиб, коронавирус пандемиясига қарши биргаликда курашиш ва касаллик тарқалишининг салбий оқибатларини енгиб ўтиш масалаларига тўхталиб ўтилади.

Президент фармонига биноан, 2021 йил 1 январдан бошлаб шахсни рақамли идентификация қилишнинг ягона тизими жорий қилинмоқда. Унга кўра, биометрик паспортлар ўрнига Ўзбекистон фуқаросининг шахсини ва фуқаролигини тасдиқлайдиган электрон ташувчи қурилмага эга ҳужжат сифатида ID-карта жорий этилмоқда. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Биометрик паспортлар ҳамда яшаш гувоҳномалари ID-карталарга қуйидаги муддатларда алмаштирилади:

•Биринчи босқич - 2021 йил 1 январдан 2022 йил 31 декабргача ихтиёрийлик асосида (16 ёшга тўлганда ёки қонунчиликда кўрсатилган бошқа сабабларга кўра);

•Иккинчи босқич - 2023 йил 1 январдан 2029 йил 31 декабргача мажбурий тартибда алмаштирилади.

Ўзбекистон фуқаросининг 2011 йилги намунадаги биометрик паспорти 2030 йил 1 январдан бошлаб ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.

ID-карталарни олиш ва алмаштириш учун хоҳлаган ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларига мурожаат қилиш мумкин.

Ҳозирги биометрик паспортларни расмийлаштириш муддати 10 иш куни бўлган бўлса, ID-карталарни расмийлаштириш эса 1 иш кунида амалга оширилади.

ID-карта қуйидаги муддатларга берилади:

•янги туғилган болага бир ёшгача – 2 йил муддатга;
•бир ёшдан 16 ёшгача – 5 йил муддатга;
•16 ёшдан бошлаб – 10 йил муддатга.

ID-картани расмийлаштириш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 89 фоизи, яъни 198 минг 470 сўм (22.09.2020 ҳолатига) миқдорида тўлов ундирилади.

Ўзбекистонда 24 август соат 23:30 дан 25 август соат 23:00 га қадар коронавирус юқтириб олиш билан боғлиқ 316 та ҳолат қайд этилди. Бу 8 июлдан бери энг паст кўрсаткич ҳисобланади. Янги ҳолатлардан сўнг Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 39664 нафарга етди.

Янги касалланиш ҳолатлари

Янги касалланган 316 кишининг 206 нафари коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган:

  • Тошкент вилоятида — 114 нафар;
  • Тошкент шаҳрида — 61 нафар;
  • Самарқанд вилоятида — 12 нафар;
  • Бухоро вилоятида — 10 нафар;
  • Жиззах вилоятида — 4 нафар;
  • Қашқадарё вилоятида — 3 нафар;
  • Андижон вилоятида — 2 нафар.

Шунингдек, Ўртасарой карантин марказида хориждан келган 110 нафар фуқаро орасида COVID-19 аниқланган.

Кун давомида 7 та ҳудудда коронавирус юқтириб олиш ҳолати қайд этилди. 11 июлдан сўнг илк марта энг кўп касалланиш ҳолатлари (хориждан келгач карантинга олинганлар бу ҳисобга кирмаган) аниқланган ҳудудлар рўйхатида Тошкент шаҳри етакчилик қилмади.

Тошкент вилоятида 114 кишида COVID-19 аниқланди. Вилоятда 26 июлдан буён фақатгина бир марта — 23 август куни касалланиш ҳолатлари 100 тага етмади (61 та ҳолат). Август ойининг 25 куни ичида Тошкент вилоятида коронавирусга чалинганлар сони 3857 кишига кўпайди. Вилоятдаги жами касалланиш ҳолатлари 6641 нафарга етди. Бу Ўзбекистон бўйича касалланиш ҳолатларининг 16,7 фоизига тенгдир.

Тошкент шаҳрида 61 кишида коронавирус аниқланди. 11 июлдан сўнг биринчи марта Тошкент шаҳрида кунлик касалланиш ҳолатлари 100 тага етмади. Август ойида Тошкентда энг кўп касаллик аниқланган кунда (9 август) 509 кишида COVID-19 қайд этилганди. Август ойида пойтахтда (карантин зонасида аниқланган ҳолатларни ҳисобга олмаса) 9423 та янги ҳолат аниқланди. Пойтахтда аниқланган жами ҳолатлар 24155 тага етди. Ўзбекистон бўйича касалланганларнинг 60,9 фоизи ҳозирда Тошкент шаҳри ҳисобига тўғри келмоқда.

Самарқанд вилоятида 12 кишида коронавирус қайд этилди. Август ойининг ортда қолган 25 кунидан 19 тасида Самарқандда янги касалланиш ҳолатлари аниқланди. Бу кунларда 699 кишида COVID-19 қайд этилди. Вилоятда жами касалланганлар сони эса 1637 нафарга етди.

Бухоро вилоятида 10 кишида касаллик аниқланди. Вилоятда 16 августдан бери энди янги ҳолатлар рўйхатга олинди. Август ойида Бухорода коронавирусга чалиниш ҳолатлари 196 тага кўпайди, бу вилоятдаги жами касалланиш ҳолатларининг 19 фоизига тенгдир. Бухорода коронавирус юқтириб олганлар орасида вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Карим Камолов ҳам бор эди, у 22 август куни Тошкент шаҳрида вафот этди.

Жиззах вилоятида 4 кишида коронавирус қайд этилди. Вилоятда бунгача август ойида фақат 3 марта янги ҳолатлар рўйхатга олинганди — 10 август куни 7 кишида, 20 август куни 3 кишида ва 22 август куни 1 кишида коронавирус аниқланганди. Жиззах коронавирус энг кам қайд этилган ҳудуд ҳисобланади. Ҳозирда вилоятдаги жами аниқланган ҳолатлар сони 155 тага етди. Бу энг кам касаллик қайд этилиши бўйича иккинчи ўриндаги Фарғона вилоятидаги беморлар сонидан ҳам 2 баравар кам одамда COVID-19 аниқланганини билдиради.

Қашқадарё вилоятида 3 кишида коронавирус аниқланди. Охирги 7 кун ичида вилоятда узлуксиз равишда вилоятда янги ҳолатлар рўйхатга олинди, аммо бу кунларда кунлик касалланиш ҳолатлари бирон марта ҳам 8 тадан ошмади. Август ойида Қашқадарёда 219 кишида коронавирус қайд этилди, бу вилоятдаги жами касалланиш ҳолатларининг 24 фоизига тенгдир.

Андижон вилоятида 2 кишида COVID-19 қайд этилди. Вилоятда охирги 40 кун ичида (17 июлдан бери) фақат 3 марта — 25 июль8 август ва 15 август кунлари янги касалланиш ҳолатлари аниқланмаган. Андижон вилоятида коронавирусга чалинганларнинг умумий сони 1174 нафарга етди, бу бутун Ўзбекистон бўйича аниқланган беморларнинг қарийб 3 фоизига тенг деганидир.

 

Манба: Daryo.uz

Мамлакатимизда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини, энг аввало, жиноий тажовузлардан ҳимоя қилишнинг ишончли кафолатларини таъминлашга, шунингдек, уларнинг шаъни ва қадр-қиммати камситилишига, қонуний манфаатлари чекланишига йўл қўймасликка қаратилган кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 10 августдаги “Суд-тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди. Ушбу Фармон суд-тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш, унинг шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилиш, суд ишларини юритишнинг барча босқичларида тарафларнинг тортишув тамойили қўлланилишини янада кенгайтириш ҳамда ушбу соҳада халқаро стандартлар ва илғор хорижий тажрибани жорий этишга қаратилган бир қатор ўзгаришларни белиглиб берди. Жумладан:

тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширувчи органлар ходимлари томонидан гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчидан ариза, тушунтириш ёки кўрсатувлар олишни мазкур жиноят иши юритувида бўлган суриштирувчи, терговчи, прокурор ёки судьянинг ёзма рухсатига асосан ва фақат ҳимоячи иштирокида амалга ошириш (белгиланган тартибда ҳимоячидан воз кечилган ҳоллар бундан мустасно);

жиноят содир этишда гумон қилинаётган шахсни ушлаб туриш муддатини у ҳақиқатда ушланган вақтдан бошлаб ҳисоблаш;

шахс амалда ушланган ёки уни жиноят устида ушлаш билан боғлиқ тезкор тадбир амалда якунланган ёхуд гумон қилинувчи деб эътироф этилганлиги ҳақидаги қарор унга маълум қилинган пайтдан бошлаб у билан боғлиқ процессуал ҳаракатларни ўтказишдан олдин унинг адвокат билан холи учрашиши таъминланиши шартлигини белгилаш;

айбига иқрорлик бўйича келишув институтини жорий қилиш. Бунда, айрим жиноятлар тоифалари бўйича шахс айбини бўйнига олиш тўғрисида арз қилган, чин кўнгилдан пушаймон бўлган, жиноятнинг очилишига фаол ёрдам берган ва келтирилган зарарни бартараф қилган ҳолларда суриштирув ва дастлабки тергов органлари билан ёзма келишув тузилиши ҳамда унга нисбатан суд томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси Махсус қисмининг тегишли моддасида назарда тутилган энг кўп жазонинг ярмидан кўп бўлмаган миқдори ва (ёки) муддатигача жазо тайинлаш;

жиноят ишини судга қадар юритиш босқичида гувоҳ ва жабрланувчини оғир касаллиги ёки узоқ муддатга чет давлатга чиқиб кетиш зарурати туфайли кечроқ сўроқ қилиш имконияти бўлмаган тақдирда, уларнинг кўрсатувларини гумон қилинувчи, айбланувчи, жабрланувчи, гувоҳ, прокурор ёки адвокатнинг илтимосномасига кўра суд томонидан тарафларнинг иштирокида олдиндан мустаҳкамлаб қўйиш (депонирование) тартибини жорий қилиш;

ўта оғир жиноят содир этганликда гумон қилинаётган ёки айбланаётган шахсларга оид ишлар бўйича, шунингдек, шахсга нисбатан қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш масаласи кўриб чиқилаётганда ҳимоячининг иштирок этиши шартлигини белгилаш.

Фармонда белгиланган вазифалар ижроси бўйича қонунчиликка киритиладиган қўшимча ва ўзгартиришлар суд-тергов фаолиятини халқаро стандартлар ва илғор хорижий тажрибани инобатга олган ҳолда яхшилаш, қонун устуворлиги ва жавобгарликнинг муқаррарлиги принципларини рўёбга чиқариш, жиноят-процессуал қонунчилигини янада такомиллаштириш учун хизмат қилади.

 

Сардорбек АБДУСАТТАРОВ,

Жиноят ишлари бўйича Учқўрғон

туман судининг раиси.                            

Қуйида Сизларга ОАВни давлат рўйхатидан ўтказиш схемасини тақдим этамиз. Демак, Сизлар аввалги йилларда бўлганидай ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармасига эмас, давлат хизматлари марказига мурожаат этасиз. Ёки ЯИДХПдан рўйхатдан ўтасиз. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 декабрдаги 1017-сонли қарори мавжуд. Бу қарор “Оммавий ахборот ва коммуникациялар соҳасида давлат хизматлари кўрсатишнинг айрим маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида”дир

 

Оммавий ахборот воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш

СХЕМАСИ

                                                       

1-босқич.   Ариза берувчи - Оммавий ахборот воситаларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат қилиш. Хоҳишига кўра.

ЯИДХПда рўйхатдан ўтиш. Мурожаат қилинганда.

                                                       

2-босқич. Давлат хизматлари маркази - Сўровномани ваколатли органга юбориш. 10 дақиқа мобайнида.

ЯИДХП. Автоматик тарзда.

                                                       

3-босқич. Ваколатли орган - Ариза берувчига давлат рўйхатидан ўтказиш ёки рўйхатдан ўтказишни рад этиш ҳақида қарор қабул қилиш.

15 кун мобайнида. Ваколатли орган Давлат хизмати марказларига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали рўйхатдан ўтказиш учун давлат божи миқдори ва уни тўлаш муддатини кўрсатган ҳолда электрон тарзда хабарномани юбориш.3 иш куни мобайнида.

                                                       

4-босқич. Давлат хизматлари маркази - Хабарномани ариза берувчининг электрон манзилига юбориш  ва бу ҳақида ариза берувчини ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилиш. Қарор қабул қилингандан сўнг.

 

5-босқич. Ариза берувчи - Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорида давлат божи тўловини амалга ошириш. 3 иш куни мобайнида.

        

6-босқич. Ваколатли орган -          Давлат божи тўланганидан сўнг гувоҳномани ваколатли орган, Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда) ёки ариза берувчига (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) ЯИДХП орқали электрон шаклда юбориш. 10 дақиқа мобайнида.

 

7-босқич. Давлат хизматлари маркази - Давлат хизматлари маркази гувоҳномани ариза берувчининг электрон манзилига юборади ва бу ҳақида ариза берувчини ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади. Гувоҳнома тушган куни.

                                                       

Бундан кўриниб турибдики, Давлат хизматлари маркази фақат хизмат кўрсатувчи орган. Ваколатли орган эса вилоят ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармасидир.

 

Оммавий ахборот воситалари давлат рўйхатидан ўтказилганлиги учун давлат божи СТАВКАЛАРИ

 

Даврий босма нашрлар (газеталар, журналлар, ахборотномалар, бюллетенлар, альманахлар ва бошқалар) - 12,5 баравар базавий ҳисоблаш миқдорида.

 

Теле-, радио-, видео-, кинохроникал дастурлар, ахборот агентликлари - 15 баравар базавий ҳисоблаш миқдорида.

 

Маҳсулотлари Интернет глобал тармоғи орқали тарқатиладиган оммавий ахборот воситалари (газеталар, журналлар, ахборотномалар, бюллетенлар, альманахлар, теле-, радио-, видео-, кинохроникал дастурлар ва бошқалар) - 50 фоизи базавий ҳисоблаш миқдорида.

 

Асосан болалар, ўсмирлар, ногиронлар учун мўлжалланган, шунингдек таълим ва маданий-маърифий йўналишдаги оммавий ахборот воситалари (газеталар, журналлар, ахборотномалар, бюллетенлар, альманахлар, теле-, радио-, видео-, кинохроникал дастурлар ва бошқалар) - 2,5 баравар базавий ҳисоблаш миқдорида.

 

Реклама хусусиятига эга бўлган оммавий ахборот воситалари (рекламага ихтисослашган газеталар, журналлар, буклетлар, теле-, радио-, видео-, кинохроникал дастурлар ва бошқалар) - 25 баравар базавий ҳисоблаш миқдорида.

 

Оммавий ахборот воситаларининг бошқа турлари (электрон тарзда тарқатиладиган оммавий ахборот воситалари маҳсулотлари ва бошқалар) -12,5 баравар базавий ҳисоблаш миқдорида.

 

Наманган вилояти Ахборот ва оммавий коммуникациялар бошқармаси

Sahifa 1 dan 6

НАШРЛАР

  • gazeta.jpg
  • gazeta1.jpg
  • gazeta2.jpg
  • gazeta3.jpg
  • gazeta4.jpg
  • gazeta5.jpg
  • gazeta6.jpg

СЎНГИ ЯНГИЛИКЛАР